Ссылки доступа

Қизириқда футболдан чиққан жанжал оқибатида 16 ёшли ўсмир уриб ўлдирилди


Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг 26 август куни хабар беришича, Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида футбол ўйнаган ёшлар ўртасида чиққан жанжал оқибатида 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлди.

Тергов департаменти воқеа 23 август куни соат 20:45 да Қизириқ тумани “Истиқлол” маҳалласида жойлашган кичик футбол ўйингоҳида содир бўлганини билдирди.

“16 ёшли вояга етмаган А.А., футбол ўйнаётган вақти рақиб жамоадаги 16 ёшли вояга етмаган И.Х., билан ўзаро тортишиб, яккама-якка уришиш мақсадида, стадиондан ташқарига чиқиб, жанжални давом эттирган вақтида, А.А., чап оёғи тиззаси билан И.Х.,нинг олд кўкрак ўрта соҳасига бир марта зарб билан тепиб тан жароҳати етказган”, -дейилади расмий хабарда.

Бу жанжал оқибатида вояга етмаган И.Х., ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан А.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

XS
SM
MD
LG