Ссылки доступа

Суд Янги Зеландияда масжидга ҳужум қилган шахсни умрбод қамоққа ҳукм қилди


Брентон Таррант

Янги Зеландия суди австралиялик Брентон Таррантни умрбод қамоққа ҳукм қилди. У муддатдан аввал озод қилиниш ҳуқуқига эга эмас. У 2019 йилда Крайстчерчдаги масжидга ҳужум қилганликда айбдор деб топилди. Ўшанда 51 киши ҳалок бўлиб, 40 киши жароҳат олган эди.

Бу Янги Зеландия тарихидаги энг оғир ҳукм бўлди. Associated Pressнинг хабар қилишича, судья Таррантнинг қилмишини инсонийликка зид дея топди ва унинг қилмишини умрбод қамоқ жазоси ҳам юва олмайди, деди.

15 март куни австралиялик Брентон Таррант Крайстчёрч шаҳридаги масжидлардан бирида диндорларга қарата ўқ узди ва ҳодиса жойидан қочиб кетди ҳамда иккинчи масжидга ҳужум қилди. Таррант ҳужумини Фейсбукда тўғридан тўғри намойиш қилди. Хабарларга кўра, у ультрасўл қарашларга амал қилади. Таррант ўзини қотилликда ва суиқасд қилишда, шунингдек теракт содир этишда айбдор деб тан олди.

Янги Зеландияда Таррантни жазони ватанида давом эттириши учун Австралияга жўнатиш кераклиги борасида чақириқлар ҳам янграмоқда, чунки унинг Янги Зеландия қамоқхонасида жазони ўташи учун, маҳаллий матбуотнинг ёзишича, бир йилда бир миллион АҚШ доллари сарфланар экан. Аммо Австралия расмийлари Таррантнинг ватанга қайтаришни истамаяпти.

XS
SM
MD
LG