Ссылки доступа

Тожикистонда олимнинг рафиқаси эҳсон қилгани учун $600 жаримага тортилди (видео)


Тоджигул Гадоева
Тоджигул Гадоева

Икки ой аввал коронавирус инфекцияси туфайли вафот этган тожик олимининг оиласи 6 минг сомони (таҳминан 600 доллар) миқдорида жаримага тортилди. Расмийлар олимнинг қариндошларини ўлимдан сўнг қирқ маросимини ўтказганликда айбламоқда, бироқ оила бу айбловларни рад қилмоқда.

Олим, физика-математика фанлари номзоди Ҳоким Абдулов шу йилнинг май ойи бошларида COVID-19 туфайли вафот этган эди. У қатьий санитария қоидаларига амал қилинган ҳолда дафн қилинди. Олимнинг беваси Тожигул Гадоеванинг айтишича, эрининг ва фарзандларининг отаси ўлимига ҳамон кўника олмаган, энди эса жарима учун пулни қаердан олишни билмай боши қотган.

«Эҳсон учун ошга биз беш килограмм гуруч сотиб олдик. Келганларга дастурхон ёзамиз, қолганини қўшниларга тарқатамиз деб ўйлагандик. Шунинг учун мени судга чақиришди. Эҳсон тадбирига атиги уч киши келди», -дея нолийди суҳбатдош.

Унинг айтишича, эрининг вафотидан кейин оиланинг бошқа аъзолари ҳам касал бўлди ва шифокорлар назоратида бўлиб туришибди, шу сабабли қўрқувдан деярли ҳеч ким таъзия билдиришга ҳам келмади. «Ҳеч қандай тадбир ўтказмадик», - дея таъкидлайди Тожигул Гадоева.

«Тожигул Гадоева 10 килолик гуруч дамлаб аньана ва маросимларни соддалаштириш тўғрисидаги қонунни бузди», - дейилади пойтахтдаги Сино тумани мувоффиқлаштирувчи идора баёнотида..

Штраф за поминальное угощение
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:22 0:00

Мазкур туман аньана ва маросимоларни соддалаштириш бўлими раҳбари Маҳмадсаид Шарофиддиннинг 26 август куни айтишича, деярли ҳамма ўз-ўзини иҳоталаган бир вақтда ҳар қандай тадбир, жумладан хотира маросимининг ўтказилиши тақиқланган. «Биз ҳар куни текширув ўтказдик. Ҳовлилардан бирида иккита оила иккита қозонда Қирқ маросими учун овқат тайёрлаётганини кўрдик. Уларни жаримага тортдик», - дейди суҳбатдош.

Миллий аньаналар, урф-одатлар ва маросимларни соддалаштириш тўғрисидаги қонунга кўра тадбирлар, мотам маросимлари, жумладан «қирқ» маросимини ўтказишда тегишли идора тавсиясига амал қилиш керак ва ҳайвон сўйилиши ҳамда овқат тайёрланиши мумкин эмас. Бу қонун 2007 йилда қабул қилинган.

Тожигул Гадоеванинг сўзларига қараганда, у кичикроқ эҳсон ўтказиш учун маҳаллий расмийлардан рухсатнома олган, аммо улар «бу қонунга зид эканлигидан огоҳлантиришмаган». «Пандемия менинг эримни, оиламиз боқувчисини ҳаётдан олиб кетди, оиламизнинг бошқа аъзолари ҳам касал бўлди, уларни даволашга катта пул сарфланди, энди эса менда жарима тўлаш учун пул йўқ. Шунча пулни қаердан олишни билмайман. Оғир дақиқаларда ҳеч ким бизга ёрдам бермади, маҳаллий идоралар ёрдам беришга ваъда қилишди, аммо кўмакдан дарак йўқ. Келаси йил ёрдам беришни ваъда қилишмоқда.

Расмий статистикага кўра, шу йилнинг олти ойи давомида тожик расмийлари томонидан аньана ва маросимларни мувоффиқлаштириб турувчи қонунни бузган 322 кишига нисбатан маъмурий иш очилган. Дин ишлари, миллий аньана ва маросимларни соддалаштириш Қўмитаси коронавирус пандемияси вақтида қонунни бузиш бўйича алоҳида статистика олиб борилмаётганини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 30 апрелдан 26 августгача бўлганҳолатга кўра коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 8413 нафарга етди, 7214 киши соғайди. COVID-19 қурбонлари сони бугунги кунда расмий маълумотга кўра, 67 нафарни ташкил қилади. Кўплаб экспертларнинг фикрича, расмий статистика Тожикистондаги ҳақиқий касаллар ва ўлимлар қамровини акс эттирмайди.

XS
SM
MD
LG