Ссылки доступа

Қирғизистонда сайловчилар биринчи марта мустақил сиёсий партияни молиялашди (видео)


Заседание ЦИК Кыргызстана. 25 августа 2020 года

Қирғизистонда сиёсий партия мамлакат тарихида биринчи бор фандрайзинг ёрдамида сайлов кафолати учун пул йиға олди.

Энди оддий одамлар туфайли ҳаракат вакиллари парламент сайловларида иштирок этиши мумкин. 20 кун ичида "Реформа" партияси 65 минг доллар олди. Бу ҳомийлари орасида на олигархлар, на йирик амалдорлар бўлган ташкилот учун ҳақиқатда улкан сумма.

В Кыргызстане избиратели профинансировали независимую политическую партию
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:55 0:00

Партияда янги стол ва стулларга пул етишмаётган эди. Барча маблағлар идора ижарасига кетди: икки хона ва пластик тўсиқлар билан ажратилган кичик кабиналардан иборат. Ошхона ўрнига бурчакка шунчаки стол қўйилган.

Аъзолари орасида бирорта ҳам олигарх бўлмаган партия ҳозир мамлакатдаги энг машҳурларидан бири ҳисобланади. Фаоллар, журналистлар, ўқитувчилар, ахборот технологлари ва ҳатто шоуменлар келишиб олишга ва ягона платформани яратишга муваффақ бўлдилар.

"Мен ҳатто ҳанузгача ўзимни сиёсатда ёки сиёсатчи деб ҳис қилмайман, – дейди "Реформа" дан депутатликка номзод Тамада. – Мен ўзимни сиёсий кўнгилли сифатида ҳисоблайман".

Қашшоқ, аммо мақсадлари юқори партияни узоқ вақт жиддий қабул қилишмади. Унинг фаоллари Марказий сайлов комиссиясига сайлов кафолати киритиш учун пул йиғишга киришилганини эълон қилишганида қирғизистонликларнинг сиёсатга пул ҳайрия қилишига ишонишмаганди.

Аммо орадан бир неча ҳафта ўтиб янги партия МСКга сайлов кафолатини киритиш учун 5 миллион сом (деярли 65 минг доллар) йиғишга эришди. “Реформа” партияси ҳомийларнинг фамилияси билан боғлиқ барча маълумотларни ўз сайтида жойлаштирди.

"Одамлар 100 сомдан, 200 ва 150 сомдан беришди, – деб гапиради "Реформа" партияси етакчиси Клара Сооронкулова. – Ўйлайманки, бу кўрсаткич одамларнинг ўзлари ишонган партияни қўллаб-қувватлашини кўрсатади. Умуман бу ноёб ҳодиса".

Маблағларнинг бир қисми – партия ўз аъзоларининг пули. Кимдир ўз маошини берган, кимдир қарз кўтарган. Журналист Азият Жекшеев таваккал қилиб, машинасини гаровга қўйган. Агар партия парламентга ўта олса, қонун бўйича у давлатдан пулини қайтариб олади. Акс ҳолда мандатсиз, машинасиз қолди.

Бироқ янги партиядагиларнинг айтишича, мағлубиятга учраган тақдирда ҳам ўзини ғолиб деб санайди. Зеро, Қирғизистонда биринчи марта мамлакат парламентига номзодларни эски сиёсатчиларга овоз беришни истамайдиган оддий сайловчилар молиялаштирди, энди улар ҳақиқатда ўз депутатларидан ваъдаларнинг бажарилишини талаб қилишлари мумкин.

XS
SM
MD
LG