Ссылки доступа

Коронавирусдан вафот этганлар сони 295 кишига етди


Ўзбекистонда шу кунгача коронавирусдан вафот этганлар сони 295 кишига етди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, сўнгги бир сутка ичида Тошкент шаҳрида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар бемор вафот этди.

Бу билан коронавирусдан ўлганлар сони Тошкент шаҳрида 203 кишига, Тошкент вилоятида 34 кишига етди.

Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида 8 нафардан, Сурхондарё вилоятида 7 нафар, Жиззах ва Навоий вилоятларида 6 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган ва Самарқанд вилоятларида 5 нафардан, Андижон вилоятида 2 нафар, Фарғона ва Хоразм вилоятида 1 нафардан бемор вафот этган.

Бир кун ичида 390 ҳолатда касаллик қайд этилган ва 579 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 054 нафар бемордан 36 562 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 91 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 199 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 294 нафари оғир, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда.

XS
SM
MD
LG