Ссылки доступа

"Темир дафтар"дагиларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади


Кам таъминланган оилаларда тарбияланаётган 16 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.

Қарорда таъкидланишича, бу иш “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини давом эттириш ҳамда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қарорга асосан 2020 йилнинг сентябрь ойида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига, ва ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда моддий ёрдам маблағларини тарқатиш учун нақд пул билан таъминлаш бўйича масъул этиб белгиланди.

Молия вазирлигига эса зарур маблағларни Республика бюджетидан маҳаллий бюджетларига ўз вақтида ажратилиши бўйича кўрсатма берилди.

XS
SM
MD
LG