Ссылки доступа

Суднинг «Қирғизистон» партиясига чиқарган қарорига қарши фаоллар митингга чиқмоқчи


Бишкекда 28 август куни «Қирғизистон» партиясининг МСКка қарши даъвосини қаноатлантирган Бишкек Маъмурий судининг қарорига қарши митинг бўлиб ўтади.

Фаол Сиймик Жапикеевнинг баёнот беришича, «олигархлар яна ютди». Унинг айтишича, фаоллар суд қарорининг бекор қилинишига эришади. Бошқа бир фаол Улан Усойун муддатсиз митинглар ташкиллаштиришга чақирди.

«Ата Мекен» партиясининг номзоди Тилек Тоқтогазиевнинг фикрича, МСКнинг “Қирғизистон”партиясини сайловларга қўймаслик борасидаги қарори қонуний бўлган. «Биз қонунийлик учун курашамиз. Суд қарори, ҳужжатларни ишончли вакил олиб келмайдиган бўлса у ҳолда партия рўйхатга олинмаслиги тўғрисидаги конституцион қонунга зиддир», -дейди у.

Бишкек Маъмурий суди 27 август куни “Қирғизистон” партиясининг партия ҳужжатларини қабул қилмаган МСКка қарши даъво аризасини кўриб чиқди. Суд қарорига кўра МСК партия ҳужжатларини қабул қилиши керак. Шу тариқа партия сайловларда иштирок эта олади.

МСК партиялардан ҳужжатларни қабул қилиб олишни 24 август куни тўхтатди. Комиссия маълумотларига кўра, 17 та партия ҳужжат топширган. Аммо 25 август куни МСК аъзолари ўз мажлисларида “Қирғизистон” партияси ҳужжатларини қайтариб бериш борасида қарор қабул қилди – чунки бу партия ҳужжат топшириш тартибларини бузган. “Қирғизистон” партиясиМСК қарорини бекор қилинишини сўраб Маъмурий судга даъво аризасини берди.

МСК қарорига ҳужжатларни қонунда кўрсатилмаган номувоффиқ шахс томонидан топширилгани асос бўлди. Бошқача сўз билан айтганда, “Қирғизистон” партияси номидан ҳужжатлар ишончли вакил бўлмаган шахс томонидан топширилган.

“Қирғизистон” партияси етакчиси МСК мажлисида баёнот берар экан, бу техник камчилик эканини, «сайлов жараёнига таъсир кўрсатмаслигини» айтди. У «инсон фактор»ига эътибор қаратди ва МСК аъзоларидан «бу масалага тушиниш билан ёндашишларини» сўради.

Судда партия юристи ҳужжатларни топшириш куни “Қирғизистон” расмий вакилиЭльмира Абилдиева гипертоник инқирозга учраганини ва шифокорга мурожаат қилганини айтди. Шу сабабли ҳужжатларни партия котибияти ходими топширди.

XS
SM
MD
LG