Ссылки доступа

Семей ҳокимиятида бомба борасидаги хабардан сўнг юзлаб кишилар эвакуация қилинди


27 август куни Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Семей шаҳар хокимияти биносига портловчи мослама қўйилгани борасида тарқатилган хабардан сўнг бинодан 170га яқин киши эвакуация қилинди. Аноним қўнғироқ полицияга маҳаллий вақт билан тахминан соат 13ларда келиб тушди.

Полиция ҳудудни қуршаб олди, ҳокимият биноси олдидаги майдонга ўт ўчириш машиналари қўйилди.

— Ҳодиса жойига фавқулотда хизматларнинг ҳаммаси юборилди. Ҳодиса жойида сапёрлар ва кинологлар итлар билан фаолият юритди, — дея хабар берди Шарқий Қозоғистон вилоят полиция департаменти.

Соат 17да портловчи моддаларни қидириш ишлари якунланди. Бинода портловчи мосламалар топилмади.

Сўнгги ойда бу Семейда “миналаштириш” борасидаги учинчи хабардир. 9 август куни савдо маркази ва турар жой биносида портловчи мослама қўйилгани ҳақида хабар келди. 200 дан ортиқ киши эвакуация қилинди. Портловчи мослама топилмади. Полиция 9 август кунги миналаштириш борасида хабар берган шахс аниқлагани борасида маълумот бермади.

Қозоғистонда терроризм акти бўйича ёлғон хабар берганларга нисбатан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки беш минг Ойлик ҳисоб кўрсаткичи ( 33 минг долларга яқин)гача жарима кўринишида жазо белгиланади.

XS
SM
MD
LG