Ссылки доступа

Таниқли дизайнер Нариман Григоряннинг қотили 18 йилга қамалди


Нариман Григорян
Нариман Григорян

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида дизайнер Нариман Григорян номи билан танилган фуқаро Нариман Алимджановни қасддан ўлдирганликда айбланган судланувчи Б. Буркитбаевга нисбатан жараён якунланди.

Олий суднинг 27 августда хабар беришича, 1996 йилда Тошкент вилоятида туғилган Б. Буркитбаев 2020 йил 14 августдаги суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Б. Буркитбаевга узил-кесил ўташ учун 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Нариман Григорян — таниқли ўзбек дизайнери, хореографи, «Тодес» гуруҳи биринчи таркибининг собиқ аъзоси, халқаро кўргазмалар, танловлар ва фестиваллар иштирокчиси. 2004−2008 йилларда Ўзбекистон Хореография академиясида таҳсил олган. У Тошкентда Nariman Grigoryan савдо белгиси остидаги мода уйларига эгалик қилган.

1985 йилда туғилган Нариман Григоряннинг мурдаси 2020 йилнинг 14 январида дизайнер ижарада яшаган Яшнобод туман, Чигил кўчасида жойлашган хонадондан топилган эди.

Ўшанда Тошкент шаҳар прокуратураси қотил 625 АҚШ доллари, Iphone телефони ва қулоқчинлари, электрон сигарет ва Каптива автомобили калитини олиб кетганини билдирган.

XS
SM
MD
LG