Ссылки доступа

Беларусда норозиликлар: ЕИ санкцияларни кучайтирмоқчи, Лукашенко Ғарбни ҳудудларни аннексия қилишга уринаётганда айбламоқда


Европа етакчилари Белоруснинг сиёсий инқироздан чиқиши масаласида дипломатик қадамларни кўриб чиқмоқда. Мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларига қарши норозиликлар 19 кундан бери давом этмоқда.

Берлин ва Венада28 август куни Беларусдаги инқироз муҳокама қилинади. ЕИ ташқи ишлар вазирлари Берлинда икки кунлик учрашувини давом эттирар экан, санкцияларни муҳокама қиладилар, Венада эса Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг учрашуви режалаштирилган.

Хабарларга кўра, ЕИ сайлов натижаларини сохталаштирган ёкинамойишларни бостирганликда иштирок этганликда айбланаётган15-20 кишига нисбатан санкция қўллашга рози бўлган.

ЕИ ташқи ишлар вазирлари санкцияларга тушган шахслар рўйхатини сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда, дея хабар беради DPA. Айрим дипломатлар ўта кескин чоралар қўллаш лозимлигини айтмоқда.

Венада Албания бош вазириЭди Рама 28 авгусит куни ЕХҲТнинг Доимий Кенгашида Беларусдаги вазият ҳақида маълумот беради. ЕХҲТнинг амалдаги раиси Эди Рама ва Швеция янги ташқи ишлар вазири Анн Линдига очиқ ва конструктив мулоқот ўтказиш учун Белорусга бориш таклифи берилди.

26 йилдан бери хокимиятда турган ва сўнги сайловларда ғалаба қозонган Белорус президенти Александр Лукашенко Ғарбни Белорусдаги беқарорликлан фойдаланиб ҳудудларни аннексия қилишга уринаётганини айтди.

«Чунки ғарб давлатлари ўз олдиларига бу ҳудудларни - Гродненскниажратиб ташлашни мақсад қилиб қўйган. Яқинда Польша байроғини осиб қўйдилар, — дея баёнот берди Лукашенко, унинг сўзларидан БелТА давлат ахборот агентлиги ихтибос келтиради. — Ҳозир Ватан ҳавф остида. Биз ҳазиллашмаймиз. Бунинг устига — НАТО кучсиз қўшин эмас».

XS
SM
MD
LG