Таъкидланишича, эпидемиологик вазият эътиборга олинган ҳолда тадбирлар соат 10дан 11гача онлайн-форматида ўтказилади. Тадбир республика телеканалларида намойиш қилинади.
«Оммавий тадбирлар ва халқ сайллари режалаштирилмаган. Соат 22:00 да «Ала-Тоо» майдонида байрам салюти бўлади», - дея хабар берди штаб.
Қирғизистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони – 43587 кишига етди, 37 минг 726 нафар бемор соғайди, 1 минг 58 кишининг вафот этгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 бўйича статистикани қайта кўриб чиқди, шундан кейин ўлим кўрсаткичлари салкам уч баробар камайди.