Айни пайтда бюджет харажатлари биринчи ярим йилликда 64 триллион 879 миллиард сўмни ташкил этди. Бу эса давлат бюджети 6 триллион 722 миллиард сўм ёки ЯИМ га нисбатан 2,6 фоиз миқдорида тақчиллик билан ижро этилганини англатади.
Давлат бюджети тақчиллигининг 3 триллион 423 миллиард сўми Давлат ғазначилик облигацияларини муомилага чиқариш натижасида келиб тушган, 3 триллион 299 миллиард сўми халқаро молия институтларидан бюджетни қўллаб қувватлаш учун жалб қилинган маблағлар ҳисобидан қопланди.