Ссылки доступа

Сўнгги кунда Қозоғистонда «ковидсифат зотилжам»дан етти киши вафот этди


Сўнгги бир кеча кундузда Қозоғистонда коронавирус инфекцияси аломатлари бўлган 531та ҳолат қайд қилинди, 7 киши вафот этди, 43 нафар бемор соғайди.

Шу тариқа,1 августдан бошлаб COVID аломатлари бўлган зотилжамга чалинган беморлар сони 24 632 нафарга етди, 278 нафар бемор вафот этди, 5 299 нафар киши соғайди.

Коронавирус зотилжами статистикаси COVID-19 билан касалланганлар умумий статистикасига киритилмайди. Бу каби вазият фақат Қозоғистонда қайд қилинади, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти бу маълумотларни бирлаштирган.

Сўнгги бир кеча кундузда Қозоғистонда 165 кишининг коронавирус инфекциясига чалингани қайд қилинди, улардан 54 нафарида клиник аломатлари йўқ.

26 август куни Қозоғистонда навбатдаги карантин чоралари сусайтирилгани эълон қилинди. Бу чоралар июль ойида коронавирус ва «ковидсифат» зотилжамга чалинганлар сони ошиб кетиши туфайли кўрилган эди. 31 августдан бошлаб мамлакатда диний объектлар, спорт заллари, бассейнлар, музейлар ва театрлар очилади. Шунингдек миллий парк ва қўриқхоналарга ҳам бориш мумкин.

Муассасалараро комиссия бу қарорни “ижобий самарага эришилгани боис” қабул қилди. Бу деган сўз COVID-19 билан боғлиқ касаллик камайганини англатади. Хукумат хабарига кўра, карантин амал қилган вақтда касаллик «10 баробар камайган, тез ёрдам чақириқлари 4,2 баробар, койкалар бандлиги 80 фоизга қисқарган».

XS
SM
MD
LG