Ссылки доступа

Тожикистоннинг «Сомон Эйр» авиакомпанияси самолёти Белорусга чартер рейсини амалга оширади


“Сомон Эйр” авиакомпанияси 30 август куни Душанбе-Минск ва Минск-Душанбе йўналишида чартер рейсини амалга оширади.

Ташқи ишлар вазирлиги 27 август куни берган хабарга кўра, бу борадаги қарор янгиCOVID-19 инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича эпидемилогик чораларни кучайтириш бўйича республика штаби томонидан қабул қилинди.

Ташқи сиёсат маҳкамасинпнг хабарига қараганда, чартер рейси биринчи навбатда Белорус Республикаси ва Украинада таълим олаётган тожикистонлик талабалар, шунингдек хорижий фуқороларни олиб кетишга ва олиб келишга мўлжалланган. «Шу муносабат билан Вазирлик Белорус Республикаси ва Украинада тақсил олаётган тожикистонлик талабаларга мурожаат қилиб парвозни режалаштирганларида бу мамлакатларда талаб қилинадиган санитар-эпидемиологик қоидаларга амал қилишларига чақирди. Таъкидлаш керакки, Тожикистоннинг Беларус ва Украинадаги элчихонаси тожикистонлик талабаларга Минскдан Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларига етиб олишлари учун кўмак кўрсатади», дейилади хабарда.

Душанбе-Минск йўналиши бўйича чипта харид қилмоқчи бўлганлар бевосита “Сомон Эйр” авиакомпаниясига мурожаат қилишлари керак бўлади.

ТИВнинг эслатишича, Тожикистон Республикасига киришда йўловчилар «коронавирус инфекцияси йўқлиги ҳақида маълумотномага эга бўлишлари керак, тест полимераза занжир реакция (ПЗР)си усулида камида 96 соат (4 кун) аввал ўтказилган бўлиши керак. Шу билан бирга 3 ёшгача бўлган болалардан бу каби маълумотнома талаб қилинмайди».

XS
SM
MD
LG