Ссылки доступа

Туркманистонда аҳоли озиқ-овқатларга «қўшимча» равишда президент портретларини сотиб олишга мажбур бўлмоқда


Туркманистон шарқидаги Лебап вилояти аҳолиси озиқ-овқатларга «қўшимча» равишда президент Гурбангули Бердимухамедов фотопортретларини сотиб олишга мажбур бўлмоқда, дея хабар беради Озодлик радиосининг туркман таҳририяти –Азатлиқ радиоси.

Азатлиқ мухбирининг хабар беришича, озиқ-овқат тақчиллиги кузатилаётган Фарап туманидаги давлат дўконларида ун ва нон сотила бошланди. Уларга “қўшимча” равишда Бердимухамедовнинг 50х35 сантиметр размеридаги - нархи 20 манат (Марказий банк курси бўйича олти доллар) турадиган фотопортрети ҳам қўшиб сотилмоқда.

Азатлиқ мухбирнинг хабар қилишича, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилаётган одамлар норозилик билдирмаяпти, чунки дўконлар атрофида ички хавфсизлик ва полиция ходимлари турибди. Азатлик билан ўз исмини ошкор қилишни истамаган холда суҳбатлашган полиция зобитининг айтишича, хукумат агар Бердимухамедовнинг сурати ҳар бир уйда турса, аҳоли “уни янада кўпроқ яхши кўради” деган фикрда экан.

Азатлиқ озиқ-овқат дўконларида президент портретлари сотилиши юзасидан расмий изоҳ олишга муваффақ бўлмади.

Фотографияларнинг сотилиши давлат муассасаларида президент Гурбангули Бердимухамедовнинг портрети алмаштирилиши билан бир вақтга тўғри келиб қолди. Барча давлат тузилмаларида портретлар 1 сентябргача алмаштирилиши керак.

Янгифотография қизил гилам фонида, президентнинг узун ва оқ сочлари акс этган эски суратдан фарқ қилади.

Туркманистонда президентпортретлари барча муассаса ва корхоналарда, шунингдек, жамоат жойларида осилиб туради. Портретлар мунтазам, жумладан президент ташқи кўриниши ўзгариши биланўзгартирилиб турилади. Эски портретлар янгисига ўзгартирилиши аҳоли ҳисобидан амалга оширилади.

Шу йилнингянвар ойида расмийлар давлат муассасаларига қора сочли президентнинг оқ сочли сурати акс этган портретларни сотиб олишга мажбурлаган эди.

XS
SM
MD
LG