Ссылки доступа

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Тожикистонда коронавирус тестлари етарли


Перед началом занятий в одной из школ Душанбе
Перед началом занятий в одной из школ Душанбе

Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги БМТ экспертларининг коронавирус диагностикаси учун зарур бўлган COVID-19 тест ва материаллари етишмаслиги борасидаги идаоларини инкор қилди.

Тест учун зарур бўлган иккита асосий компонент етишмаслиги туфайли Тожикистондаги лабораториялар фаолиятини тўхтатиши мумкин, дейилади ўтган ойда «Response of COVID-19” эълон қилган ҳисоботда. Тожикистонда COVID-19 асосан республика СЭС лабораториялари ва Тожикистон профилактика тиббиёти Илмий Тадқиқот институти вирусология лабораторияларида текширилади.

Тожикистон расмийларининг таъкидлашларича, мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинаётганлар сони қисқариб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, айни дамда коронавирусга кунига30-40 киши чалинмоқда, бир ой аввал шифокорлар50 кишининг COVID-19 га чалиниш ҳолатларини қайд қиларди.

Республика СЭС лабораториясининг директори Илҳом Ятимовнинг Радио Озоди билан суҳбатда таъкидлашича, айни дамда мамлакат лабораторияларида коронавирус диагностикаси учун етарлича COVID-19 тести ва материаллар бор. Унинг айтишича, республика СЭСи ва профилактика тиббиёти ИТИ вирусология лабораторияларидан ташқари коронавирус Хўжанд, Хорог, Кулоб ва Бохтардаги лабораторияларида ҳам текширувлар олиб борилмоқда.

"Тест ва материалларда етишмовчилик йўқ. Айни дамда бизда 110 мингта тест бор, душанба куни яна 60 мингта оламиз. Сентябрда Россиядан Тожикистонга қўшимча 110 мингта тест олиб келинади. Биз шунингдек, диагностика учун зарур материаллар ҳам оламиз", дейди Илҳом Ятимов.

Илҳом Ятимовнинг хабар қилишича, айни дамда Тожикистонда коронавирусга 2,5 мингтагача тест ўтказилади. Унинг сўзларига қараганда, уч ой муқаддам камида 250 та тест ўтказилган.

9-миллион аҳолига эга бўлган мамлакат учун бир кунда 2,5 мингта тест камлик қилади, дейди тожик шифокори, Ибн Сино издошлари Жамиятининг раҳбари Саиджон Нодирий. Унинг айтишича, бир кунда COVID-19 бўйича 10 мингта тест ўтказиш керак.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маъломотига кўра, 29 август ҳолати бўйича коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 8516 нафарга етди, 7309 нафар киши соғайди, бу касалларнинг 85,8% демакдир, 68 киши вафот этди.

БМТнинг Тожикистондаги идорасининг маълумотига қараганда, мамлакатда коронавирус ҳар 100 минг кишидан 84 тасида аниқланган.

XS
SM
MD
LG