Ссылки доступа

Қозоғистонда бир кунда COVID-19 ва зотилжамдан 11 киши вафот этди


Қозоғистон расмийлари COVID-19дан тўққиз кишининг ва "коронавирус" зотилжамидан икки кишининг вафот этгани борасида маълум қилди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда “коронавируссифат” касаллик тўғрисидаги янгиланган маълумотларни эълон қилди, унда таъкидланишича, сўнги бир кунда икки киши вафот этган, 543 та янги ҳолат қайд қилинган ва 32 киши соғайган. Вазирлик минтақалар бўйича маълумотларни тақдим қилмади.

Расмий статистикага кўра, 29 августда, Қозоғистонда коронавирус лаборатория бўйича аниқланган тўққиз киши вафот этди. Март ойидаэпидемия бошланганидан бери мамлакатда шу каби диагноз билан1581 кишининг вафот этгани қайд қилинган.

Сўнги бир кеча кундузда "коронавирус" зотилжами (543) манфий ПЦР-тести билан коронавирус инфекцияси (126)дан тўрт баробар ошиб кетди.

"Коронавируссифат" зотилжам ташхиси COVID-19га ПЦР-тести манфий чиққан тақдирда қўйилади. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир неча бор бу эпидемия коронавирус инфекцияси туфайли тарқалганини тан олган, аммо статистикага қўшишни истамайди, шунингдек 2 августгача бўлган даврда қайд қилинган бу каби зотилжамни ҳисобга олмайди – ўша кундан бошлаб мамлакатда бу касаллик ҳақида эълон қилина бошланди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, мамлакатда 1 августдан30 августгача 25 658 "коронавирус оқимидаги" зотилжам қайд қилинди, 284 киши вафот этди, 5 549 киши соғайди.

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси статистикасини кўплаб экспертлар танқид қилади, уларнинг баёнотига кўра, расмийлар турли усуллар билан касаллик ва ўлим ҳолатини камайтиришга уринади ва эпидемиянинг ҳақиқий аҳволини бузиб кўрсатади.

XS
SM
MD
LG