Ссылки доступа

Ўзбекистонликларнинг 1 сентябрдан Қирғизистонга киришига рухсат берилди


Ўзбекистонликлар 1 сентябрдан бошлаб, икки давлат ўртасидаги ўрнатилган тартибга мувофиқ тарзда Қирғизистонга кириб-чиқиши мумкин.

Қирғизистоннинг коронавирусга қарши кураш штаби хабар қилишича, Қирзиғистон ҳукумати 1 сентябрдан бошлаб, Ўзбекистон фуқароларининг чекловларсиз мамлакатга киришига рухсат берди.

Боиси, Ўзбекистон COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор давлатлар рўйхатига киритилган.

Расмий хабарда айтилишича, ҳозир Қирғизистонга 31 мамлакат фуқаролари кириши мумкин:

- Россия, Грузия, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Туркманистон, Бельгия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Ирландия, Исландия, Италия, Латвия, Литва, Лихтенштейн, Люксембург, Португалия, Туркия, Швейцария, Швеция, Қатар, БАА, ХХР, Малайзия, Жанубий Корея, Покистон, Словения, Кувайт, Япония.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор шу йилнинг 15 мартида аниқланиши ортидан ҳукумат қўшни давлатлар билан чегарани 16 мартдан бошлаб ёпган.

Ҳозирда Ўзбекистонга хориждан ватанига қайтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар киритилмоқда. Айни пайтда, фуқароларнинг қуруқлик орқали мамлакатга туташ қўшни давлатларга чиқиши ҳам кескин чекланган.

XS
SM
MD
LG