Ссылки доступа

Беларусда Лукашенкога қарши яна оммавий акциялар бўлиб ўтди.(видео)


"Марш за мир и независимость" в Минске, 30 августа

Якшанба куни Минск марказида президентлик сайловларининг расмий натижаларига қарши ўн минглаб одамлар "Тинчлик ва мустақиллик Марш"ига чиқди.

Намойишчилар шаҳарнинг турли нуқталаридан то президент Александр Лукашенко қароргоҳигача боришди. Қарогоҳга олиб борадиган йўллар эрталабдан куч ишлатиш ходимлари томонидан қуршаб олинган эди.

Кечга яқин кучли ёмғир бошланди, шу сабабли намойишчилар аста-секин Мустақиллик саройи ҳудудини тарк эта бошлади. У ерда оз сонли намойишчилар қолганида уларнинг олдига президент ёрдамчиси Николай Латышенок чиқди. У одамлар билан 40 дақиқа суҳбатлашди, дея таъкидлайди Tut.Bу портали.

Озодлик радиоситнинг белорус хизмати тўғридан тўғри кўрсатув олиб борди.

Кечга бориб президент Александр Лукашенко қароргоҳи жойлашган саройидан эрталаб белорус пойтахтига киритилган ҳарбий техника ҳам олиб кетилди. Гувоҳлар ички қўшинлар томонидан шаҳарга махсус техникалар ва БМП солиб кирилгани борасида маълумот бердилар.

Десятки тысяч людей на улицах Минска, в город входит бронетехника
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:22 0:00

Якшанба куни "Тинчлик ва мустақиллик Марши" мамлакатнинг бошқа шаҳарлари, жумладан Могилёв, Брест, Гродно, Жодино, Пинск, Оршда ҳам бўлиб ўтди. Белорус пойтахтида, ИИВ маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 18.00 да 140 киши ушланди. Уларга нисбатан рухсат берилмаган тадбирда иштирок этиш айби қўйилмоқда.

Аккредитациядан маҳрум қилинган Белорус ҳуқуқни ҳимоя қилувчи «Весна» марказининг" маълумотига қараганда, якшанба кунги митингларда асосан эркаклар ушланган. Минскда, ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўнги маълумотига кўра, милиция бўлимига 90 дан ортиқ киши олиб борилган.

Лукашенко қароргоҳи яқинида намойишчилар президенга таваллуд куни муносабати билан мурожаатнома ва «совға» қолдиришди. Қолдирилган буюмлар орасида "Диктатор – сиёсий мурда" деган ёзув бўлган тобут ва мотам гулчамбари бор эди.

Журналистларнинг хабар қилишича, якшанба куни намойишчилар аввалги ҳафталарга қараганда анча кўп эди.

Минск аввалроқ бир нечта хорижий журналистнинг аккредитациясини олиб қўйгани боис Германия ТИВга Белоруснинг Берлиндаги элчиси чақирлиши кутилаётгани ҳақида AFP хабар берган эди. ГФР ташқи ишлар вазири белорус раҳбариятининг қарорини танқид қилиб чиқди.

Бир кун авал ТИВ ўнлаб журналистларнинг, жумладан Озодлик радиоси белорус хизматининг тўрт нафар мухбири ва "Настоящее Время" телеканали мухбирининг аккредитациясини олиб қўйган эди. Эндиликда уларнинг мамлакатда фаолияти амалда тақиқланди.

Беларуссда оммавий норозиликлар 9 августдан бери давом этмоқда, ўша куни расмийлар президентлик сайловларида Александр Лукашенко ғалаба қозонганини маълум қилди. У кетма-кет олтинчи марта президентликка даъвогарлик қилди. Минск кўчаларига ҳар куни минглаб одамлар чиқмоқда, энг йирик норозилик акциясида 100 мингдан ортиқ киши қатнашди.

Намойишчилар овоз бериш натижалари соҳталаштирилганини айтишади. Улар қайтадан сайловлар ўтказилишини, шунингдек Лукашенко истеъфосини талаб қилмоқда. Намойишчиларга йирик корхоналар ҳам қўшилди.

XS
SM
MD
LG