Ссылки доступа

Ўзбекистон айрим давлатлар билан ҳаво қатновини тикламоқчи


Ўзбекистон Транспорт вазирлиги сентябрь ойида Туркия, Бирлашган Араб Амирлиги, Беларусь ва Қозоғистон билан босқичма-босқич равишда мунтазам авиа қатновларни тиклаш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарида айтилишича, эпидемиологик вазият нотинч бўлган малакатлардан ҳаво кемаси бортига қабул қилинаётган йўловчилардан Covid-19 касаллигига парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимер занжирли реакция) орқали текширилиб, манфий кўрсатгич эга деб топилган маълумотнома талаб этилади.

"Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозим", - дейилади вазирлик матбуот-хизмати хабарида.

"Сариқ" ҳудуддан келувчи йўловчилар Санитария-эпидемиология хизмати ходимларига Covid-19 касаллигига ПЗР текшируви ёки экспресс тести маълумотномасини тақдим этиши керак бўлади.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши хавфи туфайли 16 мартдан бошқа давлатлар билан транспорт алоқалар тўхтатилганди. 15 июндан бошлаб эса Ўзбекистон санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга халқаро авиақатновларни тиклаши ҳақида хабар берилганди.

XS
SM
MD
LG