Ссылки доступа

Ёшларга уй сотиб олиш учун бериладиган кредитнинг имтиёз даври 3 йилдан 1 йилга туширилди


Ёш оилаларга уй-жой ажратиш шартлари 2020 йилдан бошлаб ўзгартирилди. Жумладан, бунга қадар ёшларга уй сотиб олиш учун бериладиган кредитлар 3 йиллик имтиёз даврига эга бўлса, эндиликда бу давр 1 йил қилиб белгиланди.

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан эндиликда шаҳар ва қишлоқларда ёшлар учун қурилган уйларни сотиб олиш учун 20 йилга кредит берилади. Аввалллари бу муддат қишлоқ жойлари учун 15 йил қилиб белгиланган эди.

Дастлабки 5 йил давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоизни ташкил қилади. Беш йилдан сўнг фоиз ставкаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб боради.

Вазирлар Маҳкамаси қарорида 2018—2020 йиллар давомида мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида 2116 та уй-жой қурилиши режалаштирилгани билдирилган.

Қарорда қайд этилишича, шу кунгача бу уй-жойлардан 350таси фойдаланишга топширилган. 296 таси ёшлар томонидан рад этилган ва 556 тасининг қурилиши бошланмаган.

XS
SM
MD
LG