Ссылки доступа

Тожикистон суди беш болали аёлни уйидан ҳайдаб чиқарди


Суд ижрочилари аёлни беш нафар боласи билан улар доимий яшаган Восе туманидаги кўп қаватли уйдан ҳайдаб чиқаришган ва бу уйни муҳрлашган.

Матлуба Иззатованинг сўзларига кўра, у бу уйни 14 йил олдин қайнонасидан олган, аммо энди унинг набиралари билан кўчада, уйи ёнида истиқомат қилмоқда. Унинг собиқ эри қариндошларининг айтишича, бу уй қонун бўйича уларнинг мулки.

25 йил муқаддам Матлуба миллати бўйича татар маҳаллий эркаккат турмушга чиққан. Олти йил илгари эри Россияга кетиб, ортга қайтмаган.
"14 йил илгари қайнонамнинг ўзи бизни шу уйга келтирган. Биз доимо шу ерда яшаганмиз. 2013 йилда ёнғин бўлиб, уйни капитал таъмирлаганмиз. Бироқ яқинда болаларимнинг аммалари пайдо бўлиб, бу уларнинг уйи экани ва уни қайтариб олишларини айтишди", - дея ҳикоя қилади Матлуба.

46 ёшли бу аёлнинг эри фикри қандай, бу номаълум, чунки яқинлардан ҳеч бирининг у билан алоқаси йўқ.

Маьлубага кўра, эри бир неча марта Россияга ишлагани борган, аммо янги уй сотиб олишга етадиган пул йиға олмаган, унинг барча пуллари беш нафар болани тарбиялашга кетган.

Матлуба эрининг қариндошлари айтишича, Матлуба оиласи яшаган уй унинг эри ва ўзига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Матлубанинг қайсинглиси Марта Рыбченконинг Озодлик радиосига айтишича, Матлубанинг эри қариндошлари билан муносабатлари яхши бўлмаган, шунинг учун уйни олиб қўйишган.

"У бир неча йил шу уйда яшади, аммо болаларини ёмон тарбиялади. Истаганча юрган, хоҳлаган ерда рақсга тушиб юрган. Унга “болаларни яхши тарбияла” деб айтишан, аммо у бизни эшитмади, биз судга мурожаат қилишга мажбур бўлдик", - дейди Марта.
Воседаги шаҳарча жамоати раиси Сайджафар Мирзоев Озодлик радоси билан суҳбатда айтишича, оила ўз яшаш жойини топгунича уларни ҳайдаш шарт эмас эди.

Аммо суд ижрочилари Мирзоевга бу аёлга қандайдир яшашга жой топиши учун икки марта муддат беришганини айтишган.
"Агар қандайдир уйни ижарага олиш учун уларда имконият бўлса, расмийлар унга шахсий қурилиш учун ер беради. Мен тўрт ойдан бери жамоат раисиман,аммо улар бир марта ҳам менга мурожаат қилишмаган ", - дейди Мирзоев.

Матлуба болалари билан бирга ўн кундирки, кўчада яшаяпти ва борар жойи йўқ.

XS
SM
MD
LG