Ссылки доступа

АҚШда Туркманистон Конституциясига ўзгартирилишига қарши намойишлар акцияси бошланди


АҚШдаги турман фаоллари Туркманистон президенти сиёсати ва мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритилишига қарши норозилик акциялари ўтказилишини эълон қилдилар.

Бу ҳақда чиқиш қатнашчиларининг Youtube да чоп этилган мурожаатларида баён этилади.

Норозилик намойишининг биринчи акцияси 30 август куни Хьюстонда ўтказилди. Бердимуҳамедов бошқаруви ва конституциявий ўзгаришларга қарши иккинчи норозилик акциясининг 1 сентябрда Вашингтонда бўлиб ўтади. Фаоллар туркман элчихонаси қаршисида йиғилишни режалаштирмоқда, сўнра Конгресс томон ҳаракатланишмоқчи.

Туркман фаолларининг учинчи акцияси 2 сентябрь куни БМТнинг Нбю-Йоркдаги қароргоҳи қаршисида бўлиб ўтади.
19 август куни Конституцион комиссиянинг ўриндошлик асосида раиси, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов “Туркманистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорни имзолади, унга кўра, Асосий қонун лойиҳаси парламентга кўриб чиқиш учун тақдим этилган ва 25 сентябр куни Халқ Кенгаши (Халқ маслаҳати)да маъқулланади.

Турманистон Конституциясига киритилиши режалаштирилаётган ўзаришлар ҳали эълон қилинмади.

Туркман ҳукумати танқидчиларининг айтишича, мамлакатдаги Конституциявий ўзгаришлар президент Гурбангули Бердимуҳамедов шахсига сиғинишни янада мустаҳкамлашга ва унинг ваколатларини узайтириш ва кенгайтиришга қаратилган.

Туркманистон конституциясига ўзгартириш киритиш жараёни ўтган йилнинг кузида бошланган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Конституцияси охирги марта 2016 йил сентябр куни ўзгарган. Ўшанда мамлакатнинг асосий қонунидан президентликка номзоднинг энг юқори ёши 70 ёшдан ошмаслиги ҳақидаги қоида олиб ташланган. Шундай қилиб, бу ўзгаришлар амалдаги президентга умрбод президентлик имкониятини берган.
Мамлакат ташқарисидаги туркманистонликлар норозилик акциясига фаол чиқа бошладилар. Бир неча ой мобайнида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов истеъфосини талаб қилувчи намойишлар АҚШ, Туркия ва Шимолий Кипрда бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG