Ссылки доступа

Қирғизистонда мустақиллик куни нишонланмоқда


Қирғизистонда 31 августни мамлакат мустақиллигининг 29 йиллиги сифатида нишонлашади.

Бу йил тантаналар коронавирус эпидемияси даврига тўғри келди, шу сабабли байрам тадбирлари бекор қилинди. Тантанали маросим Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида бўлиб ўтди, унда мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков қирғизистонликларга мурожаат билан чиқди. Эпидемилогик вазиятни ҳисобга олиб бу тадбир онлвйн-форматда ўтди ва республика телеканаллари орқали намойиш этилди.

Ўз нутқида давлат раҳбари «мустақиллик – бу бизнинг муқаддас қадриятимиз ва энг олий ғуруримиз» деб қайд этди.

– Бу йилни бутун дунё мамлакатларини қамраб олган пандемия шароитида нишонлаяпмиз. Айнан мана шундай синовли кезларда халқимиз ўзининг жипслигини, ўзининг бирдамлигини намойиш этди. Биз жамиятимиз сўзда эмас, балки амалда бирдамлигини, ҳар бир киши муҳимлигини, ҳар бир ҳаёт барчамизга қимматлигини намойиш этди. Биз барча қурбонлар хотираси олдида мустаҳкам жипслаша оламиз”.
Сооронбай Жээнбеков «бугун касаллик бутунлай бартараф бўлмаганини, аммо унинг тарқалиши сезиларли секинлашгани»ни қайд этди. «Шунга қарамай, вазият ташвишли.... Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан, ҳамжиҳатликда бу касалликни ва у келтириб чиқарадиган иқтисодий машаққатларни бартараф этамиз. Келаси беш йил ичида ишлайдиган парламент депутатлигининг очиқ ва эркин сайловларини ўтказамиз», – дея қўшимча қилди президент.

Ўз нутқида давлат раҳбари шунингдек, ташқи сиёсат масалаларини илгари сурди, “биз минтақа давлатлари билан дўстона муносабатларимизни ривожлантирамиз, МДҲ, ШҲТ, ЕврАзЭс ва ОДКБ доирасидаги шерикларимиз ва иттифоқчиларимиз билан ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаймиз”, шунингдек, ҳам Ғарб мамлакатлари билан, ҳам Шарқ давлатлари билан муносабатларимизни чуқурлаштираяпмиз», деди президент.

Санитар чекловларга қарамай, бу тадбирда иштирок этиш учун COVID-19га қарши курашда қатнашаётган тиббиёт ходимлари ва кўнгиллилар ҳамда бу мақсадлар учун ўз жамғармаларини берган болаларни таклиф этди. Бундан ташқари, майдонда юқори мартабали шахслар — Жогорку Кенеш депутатлари Дастан Жумабеков, бош вазир Кубатбек Боронов, Олий суди раиси Гулбара Калиева, шунингдек, ҚР қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Райимберди Дуйшембиев, собиқ президент Роза Отунбаева ва Бишкек мэри Азиз Суракматов иштирок этди.

Пойтахт ва Қирғизистоннинг бошқа шаҳарларидаги оммавий сайрлар бекор бўлишига қарамай, байрам шарафига кўчалар безалди. Муниципалитет маълумотига кўра, 31 август куни бутун кун бўйи майдонда тез ёрдам ва ўт ўчириш машиналари навбатчилик қилди. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бишкек шаҳар ИИББ шахсий таркиби жалб этилди.

Қирғизистон суверенитети ҳақидаги Декларация 1990 йилнинг 15 декабрида СССР тарқаганидан кейин Олий Кенгаш томонидан қабул қилинган. 1991 йилнинг 31 августида “афсонавий парламент” Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Декларацияни қабул қилди. Бу сана Қирғизитстонда расман дам олиш куни ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида Қирғизистон иккита инқилоб ва этиник можарони бошдан кечирди

XS
SM
MD
LG