Ссылки доступа

Қозоғистонда бир кунда COVID-19 билан оғриган 111 киши аниқланди


Бир кунда COVID-19 га чалинган 111 киши аниқланди; улардан 51 нафари аломатсиз. Шимкентда; Мангистау ва Қизилўрда вилоятида коронавирус билан оғриган бирор бир ҳолат аниқланмади.

Касалланганларнинг энг кўпи Шарқий-Қозоғистон вилоятида (20 ҳолат), Қарағанда вилоятида (19) ва Олмаотада (12). Мамлакатда жами 105 795 ҳодиса қайд этилган.

Қозоғистонда бир суткада “коронавирусга ўхшаш зотилжам” касалликлари ҳодисаларидан 56 таси аниқланди, олти киши вафот этди, 26 киши соғайиб кетди.

Қозоғистонда COVID-19 пневмонияси ва аломатларини 1 августдан бери алоҳида ҳисоблай бошлашди. Бир ой ичида зотилжам касаллигига оид 25714 ҳолат қайд этилди, 290 киши вафот этди, 5575 киши соғайиб кетди.
Коронавирус инфекциясидан ҳозир 7910 киши даволанмоқда, улар орасида 32 нафар болалар бор. Касалхоналарда 3755 нафар бемор бор, амбулатор даражада – 4 155. 201 киши оғир аҳволда, 35 – ўта оғир аҳволда, 42 – ИВЛ аппаратларига уланган.

Бугун, 31 август, Конституция куни муносабати билан дам олиш куни. Дам олиш кунларига жорий этилган карантин чекловлари бугунга ҳам таллуқли, дея қарор берди Қозоғистон бош санитар шифокори. Бугунги кунда кўнгилочар марказлар, салонлар, фитнес-марказлар ва шаҳар инфратузилмасининг бошқа объектлари ёпилган. Аммо эртадан карантинга оид юмшатишнинг янги босқичи кучга киради.

Мамлакатда диний объектлар, спорт заллари, ҳафзалар, музей ва театрлар очилади. Миллий парклар ва қўриқхоналарга кириш мумкин бўлади.

XS
SM
MD
LG