Ссылки доступа

Олмаотада мактаблар очилмоқда, музейлар, бассейнларга боришга ва тоққа чиқишга рухсат берилди


Олмаота бош санитар врачи Жандарбек Бекшиннинг қарорига кўра, шаҳарда карантин чоралари юмшатилди. Жумладан, ҳужжатга кўра театр, кутубхона ва музейларнинг, диний обектлар(оммавий тадбир ўтказмаслик шарти билан) бассейн ва спорт мажмуаларининг фаолиятига рухсат беради.

Шаҳар четидаги тоғларга чиқиш имконияти пайдо бўлди. Таълим, коррекцион марказлар фаолиятига рухсат берилди ва мажлислар ўтказиш имконияти яратилди. Шунингдек, болалар сони 180дан ошмаган тарзда мактаблар очилади. Синфлардаги болалар сони 15 кишидан ошмаслиги керак. Мактабгача ва бошланғич таълим навбатчи синфдпрининг иши қайта тикланди.

Бекшиннинг қарорига кўра,байрам ва дам олиш кунлари савдо ва савдо-кўнгилочар объектлари, бозорлар ёпилади, озиқ овқат бозорлари, фитес марказ, сауна ва диний объектлар мустасно.

Мамлакатда такрорий карантин 5 июл куни эпидемиологик вазият ёмонлашиши ва коронавирус касаллиги авж олиши фонида жорий қилинди. 17 августдан бошлаб карантин аста-секинлик билан юмшатила бошланди. 31 август куни чеклов чораларининг бекор қилинишининг янги босқичи бошланди.

Расмий маълумотларга қараганда, Қозоғистонда 105,7 мингдан ортиқ коронавирус ҳолати, 1588 та ўлим қайд қилинди. Ёз бошларидан бери мамлакатда коронавирус аломатлари ва COVID-19 манфий тести бўйича зотилжам касалиги авж ола бошлади. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир неча бор бу эпидемия коронавирус инфекцияси туфайли тарқалганини тан олган, аммо статистикага қўшишни истамайди, шунингдек 2 августгача бўлган даврда қайд қилинган бу каби зотилжамни ҳисобга олмайди – ўша кундан бошлаб мамлакатда бу касаллик ҳақида эълон қилина бошланди. Айни дамда мамлакатда 25,7 мингдан ортиқ зотилжамга чалинганлар ва 290 та ўлим қайд қилинган.

Қозоғистонда коронавирус инфекцияси статистикасини кўплаб экспертлар ва жамоатчилик танқид қилади, уларнинг баёнотига кўра, расмийлар турли усуллар билан касаллик ва ўлим ҳолатини камайтиришга уринади ва эпидемиянинг ҳақиқий аҳволини бузиб кўрсатади.

XS
SM
MD
LG