Мазкур партия раиси Раҳматилло Зоиров ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида "ТСДП2020 йил 11 октябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловини бойкот қилади" дея ёзди. Унинг таъкидлашича, президентлик сайловларида иштирок этмаслик борасидаги қарор партия сиёсий кенгаши томонидан қабул қилинди.
Зойиров бойкот тўғрисидаги қарорни изоҳлар экан, мамлакат президентлик сайловини 11 октябрга белгилаш ноқонуний эканлигини ёзди ва 250 мингта имзо тўплаш Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган муддатда имконияти йўқлигини таъкидлади.
Социал-демократларнинг президентлик сайловларини бойкот қилишининг яна бир сабаби Зойировнинг айтишича, мамлакат президенти Эмомали Раҳмон партия раиси бўлиш хуқуқига эга эмас ва унинг Халқ -демократик партиясини бошқаришининг ўзиёқ амалдакўппартиявийлик тизимини йўққа чиқаради ва "республикани бир партиявийлик тизимга" айлантиради.
Зойиров ва унинг партиясининг сайловларни бойкот қилишининг яна бир сабаби 2019 йилда Марказий сайлов комиссияси тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши бўлди. Унинг айтишича, "бу қонунга кўра, сиёсий партия ва ҳаракатлар вакиллари марказий ва маҳаллий сайлов комиссиялари ишида қатнаша олмайди ва уларнинг таркиби ижроия ва хукмрон Тожикистон халқ демократик партияси вакиллари ҳисобидан шакллантирилади".
МСК котиби Наврўз Самадзода 31 август куниРадио Озодига, "бу ҳар бир сиёсий партия хуқуқи, биз уларга кўрсатма бера олмаймиз" деди. Самадзоданинг таъкидлашича, ТСДП раҳбарияти томонидан уларнинг сайловларда иштирок этмаслиги борасида маълумот келиб тушмаган.
Тожикистонда Президентлик сайловлари шу йилнинг 11 октябрига белгиланган. Бугунги кунда президентлик лавозимига беш номзод, жумладан амалдаги президент Эмомали Раҳмон номзодикўрсатилган.
Халқ -демократик партияси ўз номзодини ҳозирча кўрсатмади, аммо 26 август куни Раҳмон номзоди Тожикистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан кўрсатилди.
Шу тариқа президентлик лавозимига Аграр партия, Социалистик партия, Демпартия ва Иқтисодий ислоҳатларПартияси ўз номзодини илгари сурган.
Аммо бу номзодларнинг ҳаммаси парламентнинг қуйи палатаси депутатларива амалдаги президент сиёсатини қўллаб-қувватлайди. Танқидчиларнинг айтишларича, бу номзодларнинг илгари сурилиши президентлик сайловларига хаққонийлик кўринишини акс эттириш учун қўйиладиган спектаклдир.
Тожикистонда навбатдаги президентлик сайловлари ҳисоб бўйича олтинчисидир.