Ссылки доступа

Йил охирига қадар ҚРда 112та ижтимоий обьектлар қурилиши якунланади


Бош вазир Кубатбек Боронов мактаб, соғлиқни сақлаш муассасалари, йўллар, сув таъминоти ва ирригация объектлари қурилишига бағишланган мажлис ўтказди.

Унга кўра, 2020 йил охирига қадар ижтимоий аҳамиятга эга 112 объект қурилишининг якунланиши режалаштирилган, шундан 70 таси таълим муассасаси ва 17 таси соғлиқни сақлаш ташкилотидир.

«Ижтимоий-маданий аҳамиятга эга объектларнинг қурилиши муддатда якунланиши белгиланган. Режага кўра,1 сентябрга қадар 11 та умумтаълим мактаблари фойдаланишга топширилиши керак», - деди Боронов.

Ҳукуматнинг хабар қилишича, бу йил 79 та қишлоққа тоза ичимлик суви олиб борилади ва 4 та ирригация қурилмаси фойдаланишга туширилади.

Транспорт ва йўллар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2020 йил охирига қадар 92 км стратегик ахамиятга эга йўл қурилади, туман марказларида 152 км йўл асфальт қилинади.

XS
SM
MD
LG