Қайд этилишича, 31 август куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланиб ўтказилган маросим телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш этилган.
Тадбир чоғида президент Ш. Мирзиёев ўзбекистонликларни айём билан қутлаган.
“Мен турли синов ва курашларда тобланган, иймон-иродаси мустаҳкам халқимизнинг ақл-заковати ва азму шижоатига ишонаман. Мана шундай буюк инсоний фазилатлар соҳиби бўлган, айниқса, бугунги синовли кунларда ўзининг матонати ва ҳамжиҳатлиги билан чинакам жасорат кўрсатаётган қаҳрамон халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан бош эгиб таъзим қиламан”, деган жумладан Шавкат Мирзиёев.
Президент матбуот хизмати ёйинлаган суратларда тадбирга таклиф қилинган меҳмонлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўтиргани акс этган.
Айни пайтда қорақалпоғистонлик ва Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан бўлган меҳмонлар тадбирга онлайн йўсинда қатнашганини кўриш мумкин.