Ссылки доступа

Тоқаев давлат хизматчилари сони қисқартилишини айтмоқда ва шу билан бирга янги муассаса тузмоқда


Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев янги Давлат органи — стратегик режалаштириш ва ислоҳатлар агентлигини тузиш таклифини илгари сурди.

Парламентда 1 сентябр куни қилган “халққа мурожаатида” Тоқаев бу орган бевосита ўзига бўйсинишини айтди, унинг ибораси билан айтганда, муассаса «ислоҳатлар бўйича олий президент кенгаши» бўлади. Тоқевнинг фикрича, мазкур агентлик таркибига айни дамда Миллий иқтисод вазирлиги таркибидаги статистика қўмитаси ҳам киради.

Тоқаев шунингдек, бевосита президентга бўйсинувчи рақобатни ҳимоя қилиш агентлигини ташкил қилишни ҳам илгари сурди. Янги идоралар ходимларининг режалаштирилаётган сони ҳақида маълумот берилмади.

Шу билан бирга Тоқаев давлат хизматчиларининг сони қисқартирилиши кераклиги юзасидан баёнот берди: бу йил 10 фоизга ва келаси йили 15 фоизга қисқариши таклифи берилди. Унинг айтишича, давлат хизматчиларининг маоши оширилади.

Тоқаев йил охирга қадар вазирликлардаги маъсул котиблар институтини йўқотиш кераклиги борасида таклиф берди. Мамлакатда маъсул котиб лавозими, айни дамда собиқ президент Нурсултон Назарбоев даврида, 2007 йилда пайдо бўлган эди. Марказий ижроия идора аппарати раҳбари бўлмиш маъсул котиб президент томонидан тайинланади. Маъсул котиб президент, хукумат раҳбари ва давлат идораси раҳбаригабўйсинади. У хукумат истеъфога чиққан тақдирда ҳам ўз ваколатларини бажаришда давом этаверади.

— Уларнинг (маъсул котибларнинг — Таҳ.) ишдан бўшатилмаслиги вазирларнинг маъмурий кадрлар ишларидан озод қилади ва аппарат барқарорлигини таъминлайди, деган қарашлар бор эди. Аммо бу юз бермади. Айрим холларда вазир ва маъсул котиб ўртасида тушунмовчиликлар бўлиб турди. Бунинг оқибатида умумий ишлар зиён кўрди. Талаб бир кишидан — президент томонидан тайинланадиган вазирдан сўралади, — деди сешанба куни Тоқаев.

Тоқаевнинг баёнот беришича, мамлакат давлат бошварувининг “янги модели”га муҳтож ва давлат аппарати “қайта ташкилаштирилиши керак”.

Пандемия фонида давлат бошқарувидаги камчиликлар ва бюракратия юзага чиққани туфайли Қозоғистон амалдорлари шаънига танқидлар кучайди.

Бу ўтган йили Нурсултон Назарбоев истефосидан кейин хокимиятга келган иккинчи президентнинг иккинчи “мурожаати”дир. Мурожаат мавзуси “инқироздан кейинги мамлакатни ривожлантириш” дея белгиланди.

Коронавирус инқирози ва мамлакатнинг асосий экспорт товари бўлмиш нефть нархининг тушиб кетиши оқибатида Қозоғистон иқтисодиёти оғир аҳволга тушиб қолди. Бу йил мамлакат COVID-19 эпидемияси туфайли икки марта (баҳор ва ёзда) карантин чораларини қўллади, савдо корхоналари ва хизматлар секторининг фаолияти тўхтаб қолди. Миллионлаб фуқоролар даромоддан айрилди, минглабхусисийкомпаниялар зарар кўрмоқда.

XS
SM
MD
LG