Ссылки доступа

Туркманистонда ниқоб режимини бузувчилар пахта теримига юборилмоқда


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Мари вилоятида ниқоб режимини бузгани ва жарима тўлаш имконияти йўқ фуқоролар полиция томонидан мажбуран пахта теримига юборилмоқда.

«Бугун (30 август) Байрамали шаҳридан 30га яқин киши Қорақум туманидаги пахта далаларига юборилди», дея якшанба куни хабар берди Озодлик радиосининг туркман хизмати мухбири.

Унинг сўзларига қараганда, уларнинг ҳаммаси ниқоб режимини текшириш бўйича полиция томонидан ўтказилган рейд вақтида ушланган бўлиб жарима тўлашга қурблари етмайди. Уларнинг ҳар бири бир кунда 20 кг пахта териши керак.

Мухбирнинг таъкидлашича, ниқоб режимини бузувчилани пахта теримига юбориш «тартиби» 29 август куни жорий қилинди. Тартиб бузувчиларнинг биринчи гуруҳи пахта даласига эртаси куни - 30 августда жўнатилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган жума куни Маридаги Азатлиқ радиоси мухбири, вилоятда полиция кўчаларда назоратни кучайтиргани ва минтақаларда махсус автобусларда рейдлар ўтказилаётгани, ҳамда рейдлар вақтида ниқобсиз одамлар ушланаётгани ва полиция бўлимларига олиб борилаётгани ҳақида маълумот берган эди.

Полиция бўлимига олиб келинган одамларга 60 манат (МБ курси бўйича $17) миқдорида жарима ёзилмоқда, кимдир жарима тўлай олмаса, у ҳолда мажбуран пахта теришга жўнатилмоқда.

«Айитишларича, [одамларни пахта даласига олиб борувчи автобус] полиция бўлмидан 8:00да кетмоқда», дея хабар беради мухбир.

Унинг сўзларига қараганда, ниқоб режимини бузувчилар агар ўз вақтида полиция бўлимига келмайдиган тақдирда уларга нисбатан кескин чора кўрилишидан огоҳлантирилмоқдалар.

Жумладан, ўз вақтида полиция бўлимига келмаганлар Тежендаги жазони ижро этиш меҳнат лагерига юборилиши ёки катта миқдорда жаримага тортилишларидан огоҳлантирилмоқдалар, дейди мухбир.

Бундан ташқари, полиция жаримага тортилган ва пахта теримига юборилганларнинг паспортини олиб қўймоқда ва улар пахта режасини бажарганларидан кейингина қайтариб бермоқда.

«Агар сиз биринчи бор қўлга тушиб қолсангиз, 15:00гача пахта терасиз. Ҳар бир киши 20 кг пахта териши керак. 20 кг пахта тергпанлар паспортини қайтариб оладилар, кимда ким 20 кг пахта термаса, эртаси куни яна пахта теримига чиқади», -дея пахта теримига жўнатаётган полиция ходимидан ихтибос келтирган Азатлиқ мухбири.

Мухбирнинг айтишича, полиция одамларни терилган пахта учун уларга ҳақ тўланмаслигидан огоҳлантирди. Ерни ижарага олувчилар одатда теримчилаарга ҳар бир килограмм учун 20-30 тенге тўлайди.

«Агар жарима тўлай олмасанг, у ҳолда ниқоб тақ», дея Азатлиқ мухбири полиция ходимининг сўзидан ихтибос келтиради.

Туркманистонда ниқоб режими июл ойи ўрталарида жорий қилинди. Энг қизиғи шундаги, унга қадар мамлакат аҳолиси ниқоб таққани учун ушланар, дорихоналарда аҳолига ниқоб сотиш тақиқланган эди.

Туркманистон расмийлари мамлакатда коронавирус мавжудлигини тан олмайди.

Шу кунларда Туркманистонда пахта терим мавсуми давом этмоқда. Пахта йиғим-теримига мамлакатдаги бюджет ходимлари жалб қилинган. Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар пахта ишлаб чиқаришда мажбурий меҳнатдан фойдаланаётгани учун Туркманистонни танқид қилади.

XS
SM
MD
LG