Ссылки доступа

Душанбеда 14-ёшли қизни зўрлаган шахс 3 йилга қамалди


Суд столичного района Шохмансур
Суд столичного района Шохмансур

Пойтахтдаги Шохмансур туман суди 25-ёшли Ф.Кни зўрлик билан 14-ёшли қизнинг номусига текканликда айбдор деб топди ва 3 йил озодликдан маҳрум қилди.

Жабрдийданинг қариндошлари хукм жуда ҳам енгил эканини айтишмоқда, ҳамда хукм устидан юқори суд инстанцияларига шикоят қилиш имконияти йўқлигидан нолишмоқда. Айни дамда хукм қилинган шахснинг қариндошларининг фикри маълум эмас.

Ф.К. га нисбатан ТР Жиноят кодексининг 141 (ўн олти ёшга тўлманган билан жинсий алоқа ва бошқа характердаги жинсий алоқада бўлиш) моддаси қўлланилди.

Суддаги Радио Озоди манбасининг 31 август куни маълум қилишича, хукм август ойи бошларида эълон қилинган ва қонуний кучга кирди.

Қизнинг ота-оналари уч йиллик муддат қизнинг номуси булғангани ва синган тақдири олдида ҳеч нарса эмаслигини, ҳамда суд хукми устидан шикоят қилиш имконяти йўқлигидан нолишмоқда.

14-ёшли қизнинг онасининг айтишича (аҳлоқ нуқтаи назаридан унинг исми ошкор қилинмаяпти) оиласи пойтахтдаги ётоқхоналардан бирида истиқомат қилади ва айнан шу бинода қизнинг шаъни булғанган. Радио Озоди билан 31 август куни суҳбатлашганонанинг айтишича, ўша куни қизи М.Х. уйда бўлган ва катталар йўқлигидан фойдаланган бир йигит уйга бостириб кирган ва шармандали жиноятни амалга оширган.

Жабрдийданинг онаси Душанбе хокимлиги ва Бош прокуратурага мурожаат қилиб бу ҳодисани холис тергов қилишга ва айбдорни жавобгарликка тортишга чақирди.

«Мен айбдорни жазога тортилишига эришмоқчи эдим, токи бу каби ҳодиса бошқа қизлар билан юз бермасин. У эса уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу албатта, қизимнинг шаъни булғаниши ва синган тақдири олдида ҳеч гап эмас. Аммо олий суд бор. Мен хукм устидан шикоят қилмоқчи эдим, аммо имконятим йўқ», -дейди суҳбатдош.

Хозир жабрдийданинг оиласи қизнинг келажагини ўйлаб яшаш жойини ўзгартирди,қиз қишлоқдаги мактаблардан бирига қабул қилинди.

Тожикистонда зўрлаш, айниқса вояга етмаганларни зўрлаш оғир жиноят ҳисобланади, бунинг учун 2 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG