Ссылки доступа

Ресторанлар, театр ва кинотеатрлар фаолиятига рухсат берилди


Республика махсус комиссияси президент томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ 5 сентябрдан бир қатор фаолият турларига рухсат берилганини билдирди.

Қарорга асосан 5 сентябрдан бошлаб ресторан, кафе, ошхона, чойхоналар фаолиятига рухсат берилади. Айни пайтда мазкур муассасаларда банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди.

Бундан ташқари театр ва кинотеатрлар, парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти ҳам қайта бошланади.

Мазкур объектларда барча санитария қоидаларига риоя қилиниши шарт бўлади.

Аввалроқ махсус комиссия қарори билан диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни амалга оширишга ва йўналишли таксида (“Дамас” русумли енгил автомобиллари бундан мустасно) йўловчи ташиш фаолиятига рухсат берилгани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG