Ссылки доступа

ҚР собиқ раҳбари Алмазбек Атамбаев Батукаев иши бўйича ҳукм юзасидан баёнот берди


Собиқ президент Алмазбек Атамбаев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши иши бўйича суд томонидан чиқарилган ҳукм юзасидан баёнот берди. Баёнот собиқ президентнинг адвокати Замир Жоошев томонидан тарқатилди.

Унда Атамбаев Батукаевни озод қилинишидан кўзланган мақсад Қирғизистонга Жаниш Бакиевни(ағдарилган президент Қурманбек Бакиевнинг акаси -таҳририят изоҳи) экстрадиция қилишдан иборат бўлгани, жиноий иш материалларида ҳам, гувоҳларнинг кўрсатмаларида ҳам коррупция ёки бошқа жиноятлардан гувоҳлик берувчи фактлар йўқ, дея таъкидлади.

«Амалда мен қонли жиноятлар учун маъсул бўлган шахсни Қирғизистонга олиб келиш мақсадида МХДҚ томонидан ўтказилган амалиётни қўллаб-қувватлаганим учун 11 йилга ҳукм қилиндим. […]Батукаев жиноий иши бўйича ҳукм билан Сооронбай Жээнбеков режими амалда Жаниш Бакиев ва унинг ҳаммаслакларинингдахлсизлик мақомини таъминлади», - дея ҳисоблайди Атамбаев.

Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши иши бўйича 19 киши айбланмоқда. Улардан 14 нафари тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди, шу сабабли уларнинг иши алоҳида кўриб чиқилади.

Жиноий иш доирасида 23 июн куни Биринчи май туман суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевани мол-мулки мусодора қилиниши билан 11 йил-у 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди. Бундан ташқари у давлат унвон ва мукофотлари –«Данакер» ва 2-даражали «Манас» орденлари, «Данк» медали, президентнинг номли соатидан маҳрум қилинди. Кейинроқ, Бишкек шаҳарсуди бу қарорни ўз кучида қолдирди.

Келиб чиқиши чечен бўлган қирғизистонлик Азиз Батукаев 1966 йилда Чуй вилоятининг Тоқмоқ шаҳрида туғилган. Жиноят оламида унинг номи илк бор 1990-йилларда тилга олина бошланди.2006 йилда у мол-мулки мусодора қилиниши билан 6 йил -у 8 ойга ҳукм қилинди. У қотиллик, ноқонуний тарзда қурол тайёрлаш ва сотиш, оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда айбланди. Унинг қамоқ муддати 2021 йил ўрталарида тугаши керак эди.

2013 йилда у шифокорларнинг “бедаво дарддан азияти чекаётгани” борасидаги хулосасига кўра, муддатдан аввал Норин қамоқхонасидан озод қилинди ва қўриқчилар қуршовида Бишкекка олиб келиниб, ўша заҳоти махсус самолётда Грозний (Чечня, Россия)га учиб кетди.2019 йилда ИИВ унинг ноқонуний озод этилиши факти бўйича терговни қайта тиклади, ўша йилнинг октябрида иш судга топширилди.

XS
SM
MD
LG