Ссылки доступа

Мусин Қозоғистон рақамли тараққиёт вазири этиб тайинланди


37 ёшли Багдат Мусин Қозоғистон президенти фармонига биноан рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири этиб тайинланди. У июл ойидан бери мазкур вазирлик раҳбари вазифасини вақтинча бажариб турган эди.

Мусин аввал Тоқаевнинг рақамлаштириш ва инновацион технологиялар бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. 2014-йилдан 2016 йилга қадар «Казпочта» миллий почта компанияси бошқаруви раиси бўлган. Мусин —Экибастузда туғилган, Сулеймон Демирел номли университет ва Қозоғистон ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар институтини тамомлаган.

Мусин бу лавозимда 2019 йил февралидан бери ишлаб келаётган Асқар Жумагалиевнинг истеъфосидан кейин фаолият юритиб келаётган эди. Жумагалиев «юклатилган вазифаларни бажармагани учун» қиллинган танқидлар туфайли истеъфога чиқарилган эди. Танқидларга мамлакатдаги интернетизация даражаси пастлиги сабаб бўлди, чунки коронавинус пандемияси боис ўқувчиларнинг онлайн-сабоқларга ўтиши бу камчиликларни ошкор қилиб қўйди.

Янги ўқув йилида қозоғистонлик ўқувчилар камида биринчи чоракда масофали ўқитилади. Қишлоқ жойлардаги ўқувчиларнинг ота-оналари Интернет йўқлиги ёки унинг тезлиги сустлигидан шикоят қилади.

XS
SM
MD
LG