Ссылки доступа

Қозоғистонликларга Пенсия жамғармасидаги маблағнинг бир қисмини олишга рухсат берилади (видео)


Казахстанцам разрешат забирать деньги из Пенсионного фонда. Как это будет?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:02 0:00

Казахстанцам разрешат забирать деньги из пенсионного фонда. Как это будет?

Тез орада қозоғистонликларга пенсия жамғармаларидаги пулнинг маълум қисмини олишга рухсат берилади: бу ҳақда куни кеча мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев халққа қилган мурожаатида маълум қилди.

Бу - халққа ўз жамғармаларидан фойдаланишга берилган биринчи уриниш эмас: хукумат ўтган йили ҳам бу имкониятни беришни режалаштирган, аммо ваъдани бажармаган эди.

Қозоғистонликларнинг пенсия жамғармалари билан боғлиқ масала ўтган йилдан бери чўзилиб келади.2019 йилда ўзининг биринчи халққа қилган мурожаатида Тоқаев фуқоролар ўзлари тўплаган жамғармаларидан даволаниш ёки турар-жой сотиб олишда фойдаланиш имконини берувчи механизм ишлаб чиқишни талаб қилган эди. Ўшанда хукумат қуйидагиларни таклиф қилган эди: зарур маблағни 30 йил давомида тўплаганлар пулларини ечишлари мумкин. Эркакларнинг ҳисобида 6 ярим миллион тенге ($15,5 минг)дан кўп, аёлларда эса 10 миллион тенге ($23 тысячи) бўлиши керак.

Бу ғояни экспертлар ва кўплаб қозоғистонликлар муваффақиятсиз дея атади. Энди эса иккинчи уринишга ҳаракат қилинмоқда. Ўзининг мурожаатида Тоқаев пенсия пулларига даъвогарлар икки баробар кўпайишига ваъда берди. Меҳнат вазирлигининг хабар қилишича, 720 мингдан ортиқ киши жамғармаларни ечиш хуқуқига эга бўлади.

"Давлат раҳбари йил охирига қадар пенсия жамғармарларини маълум қисмидан фойдаланиш мақсадларида зарур норматив-ҳуқуқий актлар қабул қилиш ва тайёргарлик ишлари олиб борилиши борасида топшириқ берди. Бугунги кунда концептуаль тасдиқланган қарор бор.721 минг киши пенсия жамғармаларидан фойдаланиш имконятига эга бўлади, бунинг учун 1,4 триллион тенге ажратилган", – дея тушунтириш берди Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Биржан Нуримбетов.

Меҳнат вазирлигининг ҳисоб-китобларига қараганда, 720 мингдан ортиқ даъвогарнинг ярим миллиондан ортиғини ишлаётган фуқоролар, 179 мингга яқинини пенсионерлар ташкил қилади. Яна 13 минг киши суғурта компаниялари билан шартнома имзолаганлар бўлиб, улар қўшимча тўловларни амалга оширишган ва пенсияни аввалроқ олишни исташади.

Энг асосийси Меҳнат вазирлиги ҳозирча – етарлиллик даражаси, яъни пенсия дафтарчасидаги маблағ қанча бўлиши юзасидан маълумот бермади.

Иқтисодчи Петр Своик Тоқаев ғоясидан ҳайратга тушмади. Унинг фикрича, аҳолининг муҳтож қатлами ўзларининг пенсия маблағларига ета олмайдилар: пулларни ўзига тўқ одамларгина олади:

"Беш миллиондан 700 минг киши. Бу 20%дан сал кўпроқ, яъни фақат озгина қисм, барча омонатчиларнинг фақат чорак қисми шу имтиёздан фойдаланади. Чорак қисм кимлар? Улар бадавлатлардир, яъни кўриниб турганидек, бу каби имтиёзларга эга бўлмаганлардир. Қолганлар эса бу имтиёзларни ололмайдилар", дейди иқтисодчи.

Қозоғистонинг оддий фуқоролари ҳам Тоқаевнинг сўзини эътиборсизлик билан қабул қилдилар. Уларнинг сўзларига қараганда, пенсия ҳисобига етарлича пул тўплашга кўпчиликнингпенсияга қадар ҳам қурби етмайди, бу дегани улар пулларни еча олмайдилар.

"Мен учун бу катта маблағ. 10 йиллик иш тажрибам давомида бу маблағни тўплай олмаганман, яъни 15 йил мобайнида бу пулларни ололмайман, – дейди Нур-Султонда яшовчи фуқоро. –Шу сабабли, фикримча, бу мақсадсиз дастурдан бошқа нарса эмас".

"Статистикага кўра, ҳозир кўпчилик инсонлар пенсия ёшига етмай вафот этмоқда. Уларга ҳаёт чоғларидаёқ бу пуллардан фойдаланиш, болаларига таълим беришга ёрдам беришлари, ёки даволанишлари учунимкониятни бериш керак. Бу ҳаммага ҳам керак. Нима учун 700 киши?. Қолганларчи? Нима улар одам эмасми?" – дейди Қозоғистон пойтахтидаги яна бир фуқоро.

Бошқа моментлар ҳам тушунарсиз. Умуман ҳисобдан қанча маблағ ечиш мумкин? Пенсия маблағларидан бир марталик тўлов сифатида олинадими ёки доимий тўлов сифатида пуллар тақсимланадими? Меҳнат вазирлиги яқин орада бу борада тушунтириш берилишига ваъда берди.

XS
SM
MD
LG