Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, экспертлар гуруҳига тажрибали болалар шифокор-мутахассислари киритилган.
Таъкидланишича, экспертлар ишчи гуруҳи мажлисида профилактика, диагностика ва болаларда пайдо бўлган касалликни даволаш усуллари муҳокама қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирнинг ўринбосари Бақит Джангазиевнинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур хавфли касалликни аниқлаш, даволаш ва профилактикасига тайёргарлик кўрмоқда. «Авваллари биз, COVID-19 кексалар ва хроник касалликка мойил шахслар учун хавфли дея ҳисоблаган бўлсак, эндиликда бу касаллик болалар ўртасида ҳам оғир оқибатларга сабаб бўлаётгани ҳақида хабарлар келиб турибди. Шу сабабли болаларни коронавирус инфекциясидан даволаш борасида тавсиялар ишлаб чиқилди. Шунингдек, COVID-19 эътиборга олинган ҳолда Кавасаки синдромини алоҳида блокка ажратиш зарурияти пайдо бўлди ва бунинг учун экспертлар ишчи гуруҳи ташкил этилди, бу гуруҳ болалардаги Кавасаки синдромини даволаш борасида шифокорларга кўмак беради. Таъкидлаш керакки, бугунги кунда Қирғизистонда Кавасаки синдроми қайд қилинмаган», -дея матбуот хизмати вазир ўринбосаридан ихтибос келтиради.
Аввалроқ, республикада 2356та койка-ўринга эга бешта болалар стационари тайёрлаб қўйилгани борасида хабар берилган эди. Сўнги маълумотларга кўра, Қирғизистонда 14 ёшгача бўлган болалар орасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 1120та ҳолат, жумладан 1 ёшгача бўлганлар орасида– 117 та, 1 ёшдан 5 ёшгача бўлганлар орасида – 354та, 6 ёшдан 14 ёшгача бўлганлар орасида – 649та ҳолат қайд қилинди.
Кавасаки синдроми – аутоиммун касаллик бўлиб, оғир вирусли касалликдан сўнг бир ёшдан саккиз ёшгача бўлган болаларда пайдо бўлади. Бу касаллик диагнози фақат клиницист шифокор томонидан қўйилади.
Оилавий шифокорлар гуруҳидаги педиаторлар ота-оналар орасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Улар куз-қиш мавсумида болалар овқатига рацион маҳсулотлар, бой витаминлар қўшилишига даъват қилмоқда, очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилишлари ва уйқу режими бузилмаслигини тавсия қилишмоқда.