Ссылки доступа

Тожикистонда мустақиллик куни шарафига тантанали тадбирлар ўтказилиши тақиқланди


Кохир Расулзода, премьер-министр РТ, глава Республиканского штаба по борье с COVID-19
Кохир Расулзода, премьер-министр РТ, глава Республиканского штаба по борье с COVID-19

Тожикистонда COVID-19 тарқалишига қарши турувчи республика штаби 2 сентябр куни баёнот бериб мамлакатда давлат мустақиллик кунига бағишланган байрам тадбирлари тақиқланишини маълум қилди.

Тожикистонда ҳар йили мустақиллик байрами 9 сентябрда ўтказилади. Бу йил Тожикистон мустақиллигининг 29 йиллиги нишонланади. 1991 йилда Совет Иттифоқи тарқалиб кетганидан сўнгТожикистон ўз давлат мустақиллигини эълон қилди. Тожикистон 70 йил мобайнида совет республикаси бўлиб келган эди.

COVID-19 га қарши курашувчи республика штаби қарорига биноан Мустақиллик кунига бағишланган ҳар қандай тантанали ва маданий тадбирлар, шунингдек конференция, семинарлар ўтказилишини тақиқланади. Штаб баёнотида қайд қилинишича, бу каби чоралар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга ва касалликнинг эҳтимолий иккинчи тўлқинини бартараф этишга қаратилган.

Шу куни парк ва бошқа жамоат жойларида халқ сайлларига рухсат берилди, бунинг учун одамлар икки метрлик ижтимоий масофани сақлашлари ва тиббиёт ниқобини тақишлари керак бўлади.

Коронавирус инфекциясининг янги тўлқини аста-секин кучга тўлиб бопраётган бир вақтда Тожикистон расмийлари мустақиллик байрамига бағишланган оммавий тадбирлар ўтказилишини тақиқлади. Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг хабар қилишича, ҳар куни 40 та COVID-19ни юқтириш ҳолати аниқланмоқда, бироқ ижтимоий тармоқлар мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони кўпайиб бораётгани ҳақида хабар беради.

1 сентябр ҳолатига кўра Тожикистонда COVID-19га чалинганлар сони 8619 кишига етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7413 беморнинг соғайгани ва 69 кишининг вафот этгани ҳақида хабар берди.

XS
SM
MD
LG