Ссылки доступа

ҚР парламенти депутатлари 2 октябрга қадар сессия ўтказмайди


Жўқорғу Кенеш депутатлари ёзги таътилдан сўнг илк бор 3 сентябр куни бўлиб ўтган сессияда янги парламент сайловига қадар сессия ўтказмасликка қарор қилди.

Сайловлардан аввал сўнгги ойни депутатлар сайловчилар билан учрашишга қарор қилдилар ва кўпчилик овоз билан қабул қилинган қарорга кўра, 4 сентябрдан 2 октябрга қадар депутатлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказадиган бўлди.

Аввалроқ, шу каби таклиф Жўқорғу Кенеш спикери Дастанбек Джумабеков томонидан илгари сурилган эди.

«Сиз биласиз, 4 сентябрдан тарғибот ишлари бошланади, 4 октябрда сайловлар бўлиб ўтади. Шу ойда сайловчилар билан учрашишга кетиш борасида таклиф тушди. Кўплаб депутатлар номзод сифатида кўрилади. Ҳозир парламентда аъзолари йўқ партиялар ҳам бор, барчага тенг шароит яратиш мақсадида сайловчилар билан учрашувга кетиш лозимлиги борасида таклиф берилди. Бу авваллари ҳам амалиётда қўлланилган», - деди спикер.

Парламент сайловлари 4 октябрга белгиланган. 4 сентябрдан тарғибот кампанияси бошланади.

XS
SM
MD
LG