Ссылки доступа

Михаил Ефремов судда ЙТҲдаги айбни тан олди


Михаил Ефремов

Актёр Михаил Ефремов Москвадаги Пресненск суди мажлисида курьер Сергей Захаров ҳалок бўлган йўл транспорт ҳодисасидаги айбни тан олиши юзасидан баёнот берди.

"Муҳтарам судья жаноблари баёнот бермоқчиман. Бир неча кундан бери ухламадим, мен айбимни тан олишга қарор қилдим", - дея баёнот берди Ефремов суд мажлисида, аммо деталларга ойдинлик киритмади. Шундан сўнг унга гапириш имконияти берилмади, дея хабар беради суд залидан "Медуза" мухбири.

Ўз навбатида прокурор томонларнинг эшитуви давомида баёнот берар экан, ўлимга сабаб бўлган ЙТҲда Ефремовнинг айби далиллар билан исботлаганини айтди.

Бугун Москвадаги Пресненск судида давлат айблови суддан айбланувчи учун бериладиган жазони сўрайди.

Михаил Ефремов иштирокидаги ҳалокат 8 июн куни Садовая халқа йўлида юз берди. Ҳодиса оқибатида актёрнинг машинаси билан тўқнашиб кетган фургон ҳайдовчиси Сергей Захаров вафот этди. Терговнинг маълумотига кўра, ҳодиса юз берган вақтда Ефремов алкогол ва наркотик моддалар қабул қилан бўлган. У 12 йилгача колонияга ҳукм қилиниши мумкин.

Артистнинг ўзи аввал айбига иқрор бўлмаган эди, у ҳеч нарсани эслай олмаслигини, рулда ўзи бўлганига шубҳа қилишини айтганди. Судда Ефремов баёнот бериб, агар далиллар бўлса айбига иқрор бўлишини таъкидлаганди. ЙТҲдан бир неча кун ўтиб у марҳумнинг оила аъзоларига видеомурожаат йўллади, ҳамда улардан ва ўзига ишонганлардан кечирим сўради. Ефремов шунингдек, "маст ҳолда рулга ўтириш керак эмаслигини сўрашини" билдирди, шунингдек, танишларини ишга солиб жазодан қутилиб қолиш ниятида эмаслигини, энди қандай яшашини тушунмаслигини айтди.

31 август куни суддаги сўроқда айбдорлигини тан олган видеога изоҳ берган Ефремов монтаж вақтида видеодан "не" деган сўз кесиб олинганини айтди. "Аслида мен айбдор эмасман", - дея тушунтирди актёр судда, шу билан бирга ўзининг "кўрсатмасини жиддий қабул қилмасликларини" сўради.

XS
SM
MD
LG