Ссылки доступа

Бир йилда Тожикистонда 13 мингта компания ёпилди (видео)


Расмий маълумотларга кўра, йил бошидан бери Тожикистонда 13 мингдан ортиқ кичик ва ўрта бизнес ўз фаолиятини тўхтатган.

Ишбилармонлик фаолиятининг пасайишига –солиқларнинг юқорилиги сабаб бўлган: Жаҳон банки маълумотига кўра, ўтган йили Тожикистон бизнес юритиш енгиллиги бўйича жаҳоннинг 190та мамлакати орасида 183 ўринни эгаллаган. Бу вазиятни коронавирус мураккаблаштирди.

В Таджикистане за год закрылись 13 тысяч компаний. Почему это произошло?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:37 0:00

Шер Жўрабоев Душанбеда яшайди: унинг реклама бизнеси, радиостанцияси, сартарошхонаси, фитнес-клуби бор. Сўнгги вақтларда у бир нечта корхонаси ва стартапларини ёпди ёки сотди.

"Ҳа, солиқлар баъзан ғазаблантиради. Бу ерда биз ҳеч нарса қила олмаймиз. Аммо бу бозордаги айрим ўйинчиларга тааллуқли бўлибгина қолмасдан, бозордаги барча ўйинчиларга тегишлидир, – дейди тадбиркор. – Айниқса, кичик ва ўрта бизнесга. Бу танлаб олинган босим эмас, бу бозор воқелигидир, шунга қараб яшаш керак, бу масалада ўз стратегия ва тактикангизга эга бўлишингиз керак".

Шернинг сўзларига қараганда, кичик ва ўрта бизнес корхоналарининг кўпчилиги менежмент хатоси ва мослашувчанлик йўқлиги боис фаолиятининг биринчи йилидаёқ ёпила бошлайди. Агар фойда бўлмаса, ҳеч нарса қилиб бўлмайди, Шер ҳам бу каби бизнесни ёпади ёки сотади.

"Ёпилаётган кўплаб компаниялар аввалбошданоқ чала туғилган эди, – дейди Жўрабаев. – Биз кўпинча бизнесни маслаҳатлашамиз, стартаплар ташкилаштирамиз, гоҳида фермерларга ёрдам берамиз. Кўплаб корхоналар аввалига бозорни баҳолашда ёки маҳсулотларни танлашда нотўғри йўл тутади. Компаниялар ёпилиши табиий ҳол. Агар ёпилмай бизга ёмон сервис кўрсатганида бу яхши бўлмасди".

Маркетолог Эльмас Бархонованинг таъкидлашича, Тожикистонда бизнес жуда ҳам статистик бўлиб, маҳаллий тадбиркорлар гоҳида турли силкинишларга ва бозордаги ўзгаришларга тайёр бўлмайди.

"Айрим товар ва хизматлар эскиради ва умуман бозордан кетади, инновацион бўлганлари эса кечикиб келади, – дея таъкидлайди реклама агентлигининг мижозлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Бархонова. – Жаҳонда кузатилаётган пандемия оқибатлари туфайли қиммат товар ва хизматларга талаб йўқ. Хориждан Тожикистонга пул ўтказмалари камайиб кетди, мамлакат ичкарисида ҳам одамлар камроқ пул топа бошлади".

Бироқ иқтисодий таҳлилчи Фаредун Ходизода Тожикистондаги бизнеснинг асосий муаммоси сифатида солиқларнинг юқорилиги ва у билан боғлиқ ҳолатларни кўради. Унинг сўзларига қараганда, айнан шулар коррупция ўсишига сабаб бўлади, чунки тадбиркорлар солиқлардан қочиш учун турли имкониятларни қидира бошлайди.

"Бизда солиқлар юқори, бу биринчидан. Иккинчидан: корхона очиш ўта қийин. Учинчидан: текширувлар кўп. – Ҳатто қандайдир солиқ таътиллари эълон қилинган тақдирда ҳам текширувлар давом этаётганини эшитиб қоламан. Ва ниҳоят тўртинчидан, табиийки, коррупция. Тўлайдиган солиқлари камайтирилишини истаган ҳар бир бизнесмен пора беради. Бизнесменлар ўзларининг бизнеси гуллаб-яшнаши йўлида солиқлардан қочишга уринади", дейди иқтисодчи.

Экспертнинг сўзларига қараганда, Тожикистонда солиқ сиёсати тубдан ўзгариши керак, акс ҳолда инқироз чуқурлашади. Мамлакат расмийларининг таъкидлашларича, янги солиқ кодекси тайёрланган, аммо Ходизоданинг айтишича, бизнесни ривожлантириш масаласида ҳукуматда бош режа йўқ, бусиз кодекс ишламайди.

XS
SM
MD
LG