Ссылки доступа

Қозоғистонда «ковидсифат зотилжам» бирданига кўпайди: бир кунда 571 та ҳолат (видео)


Қозоғистонда бир кунда 571 та «ковидсифат зотилжам» касаллиги қайд қилинди. Бу COVID-19 ва «COVID-19 аломатлари бўлган зотилжам» бўйича статистик маълумотлар қисқараётган бир вақтда рўй берди.

Таққослаш учун: 2 август куни расмийлар бир кунда 27 та касаллик ҳолати ҳақида маълум қилган эди.

Ўлим ҳолати ҳам ошди: 2 августда учта ўлим ҳолати аниқланган бўлса ҳозир олтитага етди. Бир кунда 79 нафар бемор соғайди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ПЗР тести манфий, аммо аломатлари бир ҳил бўлишига қарамай «ковидсифат зотилжамни» умумий— коронавирус инфекцияси статистикасига қўшмайди. Вазирлик зотилжам бўйича маълумотларни 1 августдан бошлаб ҳисоблайди. Қозоғистонда бир ой ва уч кун мобайнида 26 322 та «ковидсифат зотилжам» қайд қилинди, шу вақтда 301 киши вафот этди, 5 773 киши соғайиб кетди.

Айни дамда коронавирус инфекциясидан 6 459 киши даволанмоқда, улар орасида 34 нафар бола бор. Стационар даволанишда 3 196 нафар бемор бор, амбулатор даражада — 3 263 нафар киши даволанмоқда. 171 кишининг аҳволи оғир, 19 нафар ўта оғир аҳволда, 28 нафар бемор ИВЛ аппаратига уланган.

Қозоғистонда уч кундан бери карантин чекловларининг иккинчи босқичи амал қилмоқда. Ҳукумат 1 сентябрдан спортзаллар, бассейнлар, театрлар, музейлар очилишига ва миллий паркларга бориш учун руҳсат берди.

XS
SM
MD
LG