Ссылки доступа

Коронавирус қурбонлари сони яна беш кишига кўпайди


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 4 сентябрга ўтар кечаси билдиришича, сўнгги бир сутка ичида Тошкент шаҳрида 3, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Бу билан коронавирусдан ўлганлар сони 334 кишини ташкил қилди.

Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Қашқадарё вилояти етакчилик қилмоқда. Тошкентда шу кунгача 233 киши, Тошкент вилоятида 40 киши, Қашқадарё вилоятида 12 киши вафот этди.

3 сентябрь куни мамлакатда 257 ҳолатда касаллик қайд этилди, 293 нафар бемор соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 42 797 нафар бемордан 40 176 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 287 нафар бемордан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

XS
SM
MD
LG