Ссылки доступа

Қирғизистонда коронавирусдан ўлган 18 нафар шифокорнинг оилаларига $12,7 мингдан товон пули тўланган


Коронавирусдан ўлган 18 нафар шифокорнинг оилаларига ваъда қилинган компенсациялар – 1 миллион сом ($12,7 минг) дан пул тўланган. Бу ҳақда 4 сентябрь куни ҚР соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев хабар қилди.

«Ҳаммаси бўлиб 34 та ҳолат кўриб чиқилмоқда ва таҳлил қилинмоқда. Ўлим қайд этилган барча муассасаларда махсус ташкил этилган комиссия ишламоқда», - деди Усенбаев.

Олдинроқ штабдан бутун республика бўйлаб 30 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан 73 нафар тиббиёт ходими вафот этганини, улардан 44 нафари врачлардан иборатлиги хабар қилинганди.
Шунингдек, Усенбаевнинг сўзларига кўра, ўз вазифасини ижро этаётган вақтда коронавирусга чалинган шифокорлар учун 200 минг сом миқдоридаги товон пулини олиш учун 800 та ҳужжатлар пакети кўриб чиқилмоқда.

Охирги куни шифокорлар орасида коронавирус инфекциясининг 9 та ҳолати аниқланди: Биттаси Бишкекда ва 8 таси - Иссиқ-Кўл вилоятида. COVID-19 тарқалганидан бери ўтган вақт давомида 3145 нафар тиббиёт ходими вирус юқтириб олган, уларнинг 2533 нафари соғайган.

Олдинроқ Қирғизистон Республикаси ҳукумати коронавирус юқтириб олган ҳар бир шифокорга 200 минг сом (2,5 минг доллар) дан ва коронавирусдан вафот этган ҳар бир шифокорнинг оиласига 1 млн сом (12,7 минг доллар) дан компенсация тўлашга ваъда берган эди. Бироқ июль охирида коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларининг бирортаси ҳам товон пули олмагани хабар қилинганди.

XS
SM
MD
LG