Ссылки доступа

Мустақил комиссия ЖССТ ички ҳужжатларига кириш учун рухсат олди


COVID-19 пандемиясига қарши глобал чоралар кўриш учун тузилган мустақил комиссия Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг ички ҳужжатларини ўрганиш имкониятига эга бўлди, дея баёнот берди комиссия ҳамраиси.

ЖССТ «ўз файллари очиқ китоб эканлигига шаъма қилди. Нимани кўришни истасак ўшани кўрамиз», – деди Янги Зеландия собиқ бош вазири Хелен Кларк. У Либерия собиқ президенти Эллен Жонсон-Серлиф билан макур гуруҳнинг ҳамраисидир.

Гуруҳ чекловлар жорий қилиниши ва халқаро қоидаларнинг самарадорлиги масаласида ЖССТ ҳаракатларини кўриб чиқиши ва баҳолаши керак, деди Джонсон Серлиф. Серлиф ва Кларкдан ташқари комиссия таркибига 11 киши киритилган бўлиб, улар гуруҳнинг бошқа аъзолари ичидан ҳамраисларни сайладилар. ЖССТ аъзо мамлакатларнинг пандемиягача ва пандемия вақтида ЖССТ ҳаракатларига баҳо бериш борасидаги чақириғига розилик берди.

Аъзо давлатлар ўз навбатида Қўшма Штатларнинг “пандемиянинг илк босқичида нотўғри бошқарув” борасидаги айбловларини инкор қилди. «Комиссия ЖССТ ва миллий давлатлар қандай ишлаши кераклиги масаласини ҳал қилиши керак, яъни ҳозирги ҳаракатларда «келажакда чиқариладиган сабоқлар борлигини аниқлашлари лозим», – деди Кларк.

«Сайёрамизнинг ҳар бир фуқоросини қамраб олган бу миқёсдаги пандемия холис ва диққат билан ўрганилиши керак, – деди Тедрос Гейбрейесус 9 июл куни комиссия тузилишига баҳо берар экан. – Бизга кейинчалик токчада чанг босиб ётадиган шунчаки бериладиган стандарт ҳисобот керак эмас. Биз тадқиқотга жиддий қараймиз, биз ҳақиқатни эшитишни истаймиз, бу тажрибадан хулоса чиқариб келажакда чоралар кўришимиз керак».

Комиссиянинг якуний ҳисоботи 2021 йил майида тақдим қилинади.

XS
SM
MD
LG