Ссылки доступа

Қозоғистонда бир кунда 481 та «ковидсифат зотилжам» касаллиги қайд қилинди


Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги «коронавирус инфекцияси аломатлари» бўлган зотилжам касаллиги тўғрисида маълумот берди. Бир кунда шу каби касаллик 481 кишида аниқланди, тўрт бемор вафот этди ва 58 киши соғайди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ПЗР тести манфий, аммо аломатлари бир ҳил бўлишига қарамай «ковидсифат зотилжамни» умумий— коронавирус инфекцияси статистикасига қўшмайди. Вазирлик зотилжам бўйича маълумотларни 1 августдан бошлаб ҳисоблайди.

Қозоғистонда 2020 йилнинг 1 августидан бери 26 803 та «ковидсифат зотилжам» қайд қилинди, шу вақтда 305 киши вафот этди, 5 831 киши соғайиб кетди.

Кеча Қозоғистонда «ковидсифат зотилжам» рекорд даражага (571та ҳолат) чиқди, бир кун аввал 27 та ҳолат қайд қилинган эди. Шу каби сакрашларни ҳукумат узоқ давом этган дам олишлар билан изоҳламоқда (31 августда Қозоғистонда Конституция куни муносабати билан дам олиш куни бўлди).

XS
SM
MD
LG