Ссылки доступа

МСК «Бутун Кыргызстан» партиясини рўйхатга олишдан бош тортди


Сайловлар ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссия (Марказий сайлов комиссияси) бўлиб ўтадиган парламент сайловида қатнашиши учун «Бутун Кыргызстан» партиясини рўйхатга олмади.

3 сентябр куни МСКнинг ишчи гуруҳи номзодлар рўйхатини шакллантириш жараёнини бузгани сабабидан «Бутун Кыргызстан»ни рўйхатга олишни рад этишга тавсия берди. Марказий сайлов комиссияси аъзолари ўзининг 3 сентябрь кунги мажлисида ушбу хулосани муҳокама қилдилар ва узоқ баҳслардан кейин кўпчилик овоз билан ишчи гуруҳининг таклифини маъқуллашга қарор қилдилар.

«Бутун Кыргызстан» партияси лидери Адахан Мадумаров буни танқид қилар экан, «МСК сиёсий қарор қабул қилган»ини таъкидлади.
«Бутун Кыргызстан» партияси бўйича ишчи гуруҳ қарорига Марказий сайлов комиссиясининг икки аъзоси – Кайрат Осмоналиев ва Атир Абдрахматова қарши чиқишди.

Атир Абдрахматова ўзгаришларга асос кўрсатилган ҳужжатларни кўрсатишни талаб қилди. Ишчи гуруҳ вакили Акилбек Эшимов олдинроқ партия билан боғлиқ равишда юз берган жанжалли ҳолат сабабидан бундай қарор қабул қилинганига очиқлик киритди. Аммо Абдрахматова сўраган ҳужжат барибир кўрсатилмади.

Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржан Шайлдабекова раҳбарлигидаги айрим аъзоларнинг Атир Абдрахматова билан баҳси анча чўзилиб кетди. Мажлисда қатнашган «Бутун Кыргызстан» партияси вакили қабул қилинган қарорга норозилигини изҳор қилди.

3 сентябр куни «Бутун Кыргызстан»ни бўлғуси сайловларда қатнашиши учун рўйхатга олишдан бош тортилган мажлисдан кейин журналистларнинг саволларига жавоб қайтарар экан, Нуржан Шайлдабекова партия номзодларнинг сайловолди рўйхатини шакллантириш қоидаларни бузганлигини айтди.

«Бутун Кыргызстан» партияси етакчиси Адахан Мадумаров МСК ҳаракатини «сиёсий қарор» деб атади. Унинг қайд этишича, «Бутун Кыргызстан» сайловга илгари сурилганлар ичида мухолиф партия саналади ва бу қарор юзасидан судга мурожаат қилиши борасида баёнот берди.

XS
SM
MD
LG