Ссылки доступа

Давлат департаменти америкаликларни COVID-19 юқтириш хавфи туфайли Тожикистонга бормасликка чақирди


Больница в Худжанде. Архивное фото.
Больница в Худжанде. Архивное фото.

АҚШ Давлат департаменти фуқароларни янги турдаги коронавирус юқтириш ҳавфи туфайли Тожикистонга бормасликка ва мамлакатда бўлиб турган фуқароларни эса терроризм таҳдидидан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Бу ҳақда 6 сентябр куни Давлат департманти томонидан тарқатилган баёнотда таъкидланади.

Бу баёнотнинг берилишига АҚШ касалликлар устидан назорат ва профилактика Маркази томонидан берилган тавсия сабаб бўлди, Марказ Тожикистонни COVID-19га чалиниш эҳтимоли юқори бўлган мамлакатлар рўйхатига киритди.

Марказнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган баёнотда таъкидланишича, «Тожикистонда COVID-19га чалиниш хавфи юқори». «Марказ АҚШ фуқороларини Тожикистонга кераксиз сафарлардан тийилиб туришга чақиради. Сафар фақат инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатиш, саломатлик ёки оилавий муаммолларни ҳал қилиш учунга амалга оширилиши мумкин», - дейилади хабарда.

«Кекса кишилар, маълум бир касалликка чалинган барча ёшдаги инсонлар, шунингдек жиддий касалликлар хавфи юқори бўлган бошқа шахслар Тожикистонга, ҳатто зарур сафарларини кейинга қолдиришлари керак», - дейилади АҚШ касалликлар устидан назорат ва профилактика маркази баёнотида. Тожикистон5 сентябрга қадар америкаликлар касалликлар тарқалишини олдини олиш учун стандарт қоидаларга “амал қилиши керак бўлган” мамлакатлар категориясига кирар эди.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бугунги кунда мамлакатда 8750 дан ортиқ киши COVID-19га чалинган, бу касалликдан 70 киши вафот этди. Аммо экспертлар расмий статистикага ишончсизлик билан қарашади ва касаллик қамрови ва ўлим даражаси анча кўп эканлигини айтишади.

АҚШ давлат департаменти америкаликларни Тожикистондаги терроризмдан ҳам огоҳлантирди: «Террорчилар саёҳатчи -велосипедчиларни нишонга олган, аммо уларнинг нишони микрорайонлар, клублар, ресторанлар, меҳмонхоналар, мактаблар, дам олиш зоналари ва бошқа жойлар, жумладан давлат муассасалари ҳам бўлиши мумкин».

Бу баёнотда, 2018 йил 29 июлда Тожикистон бўйлаб саёҳатга чиққан бир гуруҳ велосайёҳларга нисбатан содир этилган террорчилик ҳужуми назарда тутилган. Ўшанда тўрт саёҳ, жумладан АҚШнинг икки фуқороси ҳалок бўлган эди. Ҳужум учун маъсулиятни “Ислом Давлати” ўз зиммасига олган эди.

XS
SM
MD
LG