Ссылки доступа

Шаҳар суди МСКка қарши «Бутун Кыргызстан» партиясининг аризасини кўриб чиқади


7 сентябр куни Бишкек шаҳар суди «Бутун Кыргызстан» партиясининг Сайловлар ва референдумлар бўйича Марказий сайлов комиссиясига қарши аризасини кўриб чиқади. Бу ҳақда 6 сентябр куни партия етакчиси Адахан Мадумаров онлайн матбуот анжуманида маълум қилди.

«Сўнги 3 кунда биз бу масалани мамлакатдаги энг яхши юрист ва адвокатлар билан муҳокама қилдик ва «Бутун Кыргызстан» партиясини рўйхатга олмаслик масаласида бирорта ҳам сабаб топа олмадик. Конституцияда ҳам, сайловлар тўғрисидаги қонунларда ҳам бу каби нормалар йўқ. Юз берган вазиятда фақат МСК айбдор», - деди Мадумаров.

МСК ҳозирча Мудамуров баёнотига изоҳ бермади.

Сайловлар ва референдумлар бўйича Марказий сайлов комиссияси «Бутун Кыргызстан» партиясини бўлажак парламент сайловларида иштирок этиши учун рўйхатга олмади. Журналистларнинг саволига жавоб берган МСК раиси Нуржан Шайлдабековапартия номзодларнинг сайловолди рўйхатини шакллантириш қоидаларини бузганлигини айтди.

Партия раҳбарияти бу қарорга рози бўлмади ва судга мурожаат қилишга қарор қилди.

XS
SM
MD
LG