Ссылки доступа

Нур-Султон атрофидаги қишлоқ аҳолиси электр таъминоти ва интернет алоқа муаммосини бартараф этилишини талаб қилмоқда


Қозоғистон пойтахтидан икки километр узоқликда жойлашган Қаражар қишлоғи аҳолиси 5 сентябр куни қишлоқ хокимлиги олдида тўпланиб, расмийлардан электр таъминоти, интернет алоқа, йўллар ва бошқа инфратузилмалардаги муаммоларни бартараф этилишини талаб қилдилар.

Аҳоли электр энергия нарҳи қимматлиги ва тармоқдаги паст босим ҳақида гапирдилар. Уларнинг айтишларича, ўтган баҳорда Қаражарда янги электротрансформатор ўрнатилган, аммо ҳамон уланмаган. Аҳоли электр энергияни хусусий компанияга тегишли трансформатордан олади ва бир киловатт соат учун 27 тенге тўлайди, бу нарҳ Нур-Султандаги нарҳдан анча қиммат. Қишлоқ аҳолисининг таъкидлашларича, эски трансформатор Қаражарнинг электр энергияга бўлган эҳтиёжини қондира олмайди, шу сабаблитармоқда босим жуда ҳам пст.

— Баҳорда янги жиҳоз олиб келишди ва трансформатор ўрнатишди, аммо унга улашмади. Ўғирлик борлиги сабаб, аҳоли ёз бўйи навбатма-навбат [трансформаторни] қўриқлаб турди. Агар у совуқ кунлар келгунга қадар уланмайдиган бўлса, у ҳолда яна ўғирлик бошланади. Қайта тиклаш учун яна беш-ўн йил кетади, — дейди Қаражарда истиқомат қилувчи Қарагоз.

Тўпланганлар қишлоқдаИнтернет тезлиги сустлигини айтишди. Улар бу муаммони ҳал қилинишини сўрадилар, ўқувчилар ёмон ўқиётганидан шикоят қилишди, — янги ўқув йилининг биринчи чорагида коронавирус пандемияси туфайли қозоғистонлик ўқувчиларнинг катта қисми масофадан таълим олади.

Қишлоқ аҳли йўл ва жамоат транспорти билан боғлиқ муаммоларни ҳам кўтариб чиқдилар. Уларнинг баёнот беришича, пойтахтда ишловчи Қаражар аҳолиси қишлоққа келиш қийинлиги боис Нур-Султонда ижара уйда яшашга мажбур бўлмоқда.

Шанба куниҚаражар аҳолиси билан учрашувга амалдорлар келмади.

Қаражар аҳолиси бир неча йилдан бери қишлоқдаги ижтимоий муаммоларни кўтариб келади. Олти мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Қаражарга сув қувури ўтган йили олиб келинди.

Туман хокимлиги сайтида таъкидланишича, 2019 йилда электр узатиш линияси ўтказиш учун бюджетдан 17 миллион 751 минг тенге (ўтган йилги курс бўйича 46 минг долларга яқин) ажратилган.

XS
SM
MD
LG